Latest news

21:54Лео Месси: "Бундан жуда хурсандман. Янги стадионда ўйнашни интиқлик билан кутяпмиз"  0 21:35Ҳаким Фузайлов: "Пахтакор" маҳорат томонлама биздан устун келди"  1 21:17"Интер Майами" Месси билан шартнома узайтирилганини маълум қилди  0 21:00Камолиддин Тожиев: "Сафарда муҳим ғалабага эришдик"  6 20:45U-21 биринчилиги. Кучли учликда ўзгариш: "Навбаҳор" ва "Бунёдкор" ўрин алмашди, "Пахтакор" мағлуб бўлди  0 20:25Суперлига. Пўлатовнинг иккита голи "Бухоро"га "Сўғдиёна" устидан ғалаба келтирди  20 20:02Суперлига. "Пахтакор" финал олдидан меҳмонда "Хоразм"ни енгди, икки жамоа ўйинни 10 киши тугатди  61 19:59Мареска: "Эстевао Палмер изидан боради"  0 19:38Ислом Исмоилов: "Жаҳон чемпионатига Ўзбекистон номини фахр билан ҳимоя қилиш учун борамиз"  7 19:19"Навбаҳор" ва "Нефтчи" 3 очкодан маҳрум қилиниши мумкин — ЎФА  32 18:58Саудия Арабистони клублари "Милан" футболчиси учун 80 млн евро таклиф қилишга тайёр  3 18:33Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ёпиқ эшиклар ортида кечган баҳсда Кот-д'Ивуардан устун келди  10 18:05Кейн Дрогбани ортда қолдирди  1 17:17Футзал бўйича 2026 йилги Осиё Кубогининг барча иштирокчилари аниқ бўлди  0 16:42Беллингем: "Гол урмаганимга анча бўлганди"  2

Муҳсин Низомиддинов: "Бир марта ҳакам тўғрисида гапирганман, бошқа бу ҳақда оғиз очмайман" News

Муҳсин Низомиддинов: "Бир марта ҳакам тўғрисида гапирганман, бошқа бу ҳақда оғиз очмайман"

Про лиганинг 13-туридан ўрин олган “Машъал” — “Қўқон-1912” (0:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Муҳсин Низомиддинов матбуот анжуманида иштирок этди.


- Ўйин ҳақида...

- Гувоҳи бўлганингиздек, мухлисларга манзур келадиган ўйин бўлди. Икки хил тайм кўрдик. Ўйин аввалида қийинчиликка дуч келишимизни билардик. Об-ҳаво ҳам бугун яхши тусга кирди. Рақиб жамоада мураббий ўзгарди. Асрор Алиқулов тажрибали мураббий саналади. Шунга қарамай, ўйлаган ниятимизга етдик. 

- Ҳакамларга қандай баҳо бера оласиз?

- Бир марта ҳакамлар тўғрисида гапирганман, бошқа бу ҳақда оғиз очмайман. Улар ҳали ёш, бугун хатога йўл қўйишди, деб ўйламайман. Эҳтимол, қайсидир эпизодда янглишган бўлиши мумкин. 

- Захирадан майдонга туширган шогирдингизни яна захирага олдингиз, буни боиси нимада?

- Бу ҳолат аввалги ўйинларда ҳам содир бўлган. Исоқжоновнинг жароҳати бор, у оёғидан укол олиб, майдонга чиқмоқда. Жароҳат унинг тўлақонли ҳаракатланишига имкон бермади. Шу сабаб алмаштирдик. Унинг ўрнига туширилган Бешимов ҳам яхши таассурот қолдирди. 

- Бугун дарвозабонга кўп эътироз билдирдингиз...

- Ундай эмас. Бизда иккита бир хил даражадаги дарвозабон бор. Посбонимизнинг ҳам жароҳати мавжуд эди, уни алмаштирмадик. Шунга қарамай, ўз қўрғонини муносиб қўриқлади. 

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика