Муҳсин Низомиддинов: "90 дақиқа ҳужум қилдик, аммо тўп рақиб дарвозасига киришни истамади"
19 mar 2024 20:47
News
Муҳсин Низомиддинов: "90 дақиқа ҳужум қилдик, аммо тўп рақиб дарвозасига киришни истамади"
- Ўйин ҳақида...
- Футболда ҳамма нарса бўлиши мумкин. "Бухоро"га қарши яхши тайёргарлик кўргандик. Бугун бизнинг кунимиз эмас экан. Рақибда битта вазият бўлди ва саросима натижасида гол ўтказиб юбордик. 90 дақиқа давомида ҳужум қилиб, вазиятлар яратдик, аммо "Бухоро" қўриқлаётган дарвозага тўп кирмади. Кейинги ўйинни "Арал"га қарши ўтказамиз. Бугунги ўйинни қайта кўриб чиқамиз. Хатоларимиз устида ишлаймиз. Про лигада дастлабки икки ўйинда ҳам ғалаба қозонишимиз мумкин эди. Кейинги ўйинларда фақат ғалаба учун майдонга тушамиз.
- Бундай натижалар қайд этилишида янги ўйинчиларнинг киришиб кета олмагани сабаб бўлиши мумкин...
- Таркибимиз 90 фоиз ўзгарди. Бу баҳона эмас. Бизда етарлича вақт бор эди. Қолаверса, жамоани 60-70 фоиз ёшартирдик. Футболчиларни ёмон деб бўлмайди. Улар ҳали бир-бирига мослашади. Ҳали энди иккита тур ортда қолди.
Similar news
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!
Comments