Latest news

17:40Сайфиев ва Ҳамробековлар терма жамоа машғулотида иштирок этишмади  0 17:27Каннаваро: "Тимур Кападзе билан ўйин фалсафаларимиз ўхшаш"  3 17:23Ҳожимат Эркинов: "ОКМКда катта футболга мослашганман"  0 17:06Фабио Каннаваро Турғунбоев ва Эшмуродовнинг йиғинга чақирилишига изоҳ берди, МТЖда икки нафар футболчи жароҳат олган  8 17:03"Унда ўзбек футболчилари ҳақида кўп маълумот бор" - Фабио Каннаваро Тимур Кападзенинг ёрдамчи бўлиши ҳақидаги саволга жавоб қайтарди  6 16:40"Нефтчи" – "Андижон" ва "Бунёдкор" – "Насаф" учрашувларида пенальти ҳолатлари бўлганмиди? 24-турдаги ҳакамлик таҳлили  3 16:21"Реал" ТВ Родригонинг жарима майдонида йиқилиши ҳақида: "Трансляция контакт пайтида бошқа кадрга ўтиб кетди"  4 16:02Ҳожимат Эркинов: "Бундан футболчи чиқмайди, бўйи паст" деб айтганлар бўлган"  0 15:43"Наполи" Неймар билан шартнома имзоламоқчи бўлган экан  0 14:57Терма жамоага яна икки футболчи чақирилди  7 14:26Бугун Осиёда ЖЧ-2026 саралашининг тўртинчи босқичига старт берилади  12 14:02Оқ ёки кўк? Ўзбекистон терма жамоаси Кувайтга қарши қайси рангдаги формаларда ўйнаши маълум бўлди  7 13:26Жеррард Трентнинг "Реал"га кетиши ҳақида: "Мен бундай қилмаган бўлардим. Нималар қилаяпсан ўзи?"  13 12:54МЮ футболчиси жамоани тарк этмоқчи  1 12:25Жеррард: "Руни бир ўзи рақибнинг бутун бошли ҳимоясига босим ярата оларди"  2

Муҳсин Муҳаммадиев: "Истеъфо? Жамоа мағлуб бўлса мухлислар норози бўлишлари табиий" News

Муҳсин Муҳаммадиев: "Истеъфо? Жамоа мағлуб бўлса мухлислар норози бўлишлари табиий"

"Бухоро" - "Металлург" (1:4) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Муҳсин Муҳаммадиев матбуот анжуманида қатнашди.

"Бундай йирик ҳисобда мағлубиятга учраш жуда ҳам аламли. Агар биринчи таймда ўйинимиз футболга ўхшаган бўлса-да, иккинчи таймда пенальтидан гол ўтказиб юборганимиздан кейин жамоамиз бутунлай "парчаланиб" кетди. Афсуски шундай бўлиб туради, барча масъулиятни ўз бўйнимга оламан. Ҳисоб ўйинга мос эмас. Пенальтидан гол ўтказганимиздан кейин ўйинни ташлаб қўйдик ва олдинга қараб югурдик. Такрорлайман натижага бош мураббий айбдор", - дейди Муҳаммадиев.

- Кетма-кет мағлубиятлардан кейин бухоролик мухлислар ижтимоий тармоқларда негатив фикрлар ёзишмоқда. Сизнинг кетишингизни сўрашмоқда...

- Мухлислар севимли жамоаси мағлуб бўлаверса ҳар доим норози бўлишади. Сал олдин ҳам айтдим, барча масъулиятни ўз бўйнимга оламан.

- "Машъал" яратиб берган шароитлар ҳақида қандай фикрдасиз?

- Шароитлар яхши фақат майдондаги майса жуда баланд. Бу иккала жамоага ҳам қийинчилик туғдирди.

- Легионерлар қачон келишади?

- Янгиликларни кузатиб борасизми? Йўллар ёпиқ бўлса қандай келишади? Авиақатновлар йўлга қўйилса келишади.



Rating: -12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика