Latest news

01:48"Ал Шабаб" "Милан" футболчисини 14 млн евро эвазига харид қилишга тайёр, аммо...  2 01:21"Милан" сардори "Галатасарой"ни рад этди. Турк клуби ҳимоячига "Милан"дагидан кўпроқ маош таклиф қилганди  0 00:51"Комо" Рафаэль Вараннинг трансферини эълон қилди  2 00:22"Жирона" "Тоттенхэм" форвардини ижарага олиш бўйича келишувга эришди  0 23:51"Манчестер Юнайтед" яқин вақтларда Санчонинг тақдирини ҳал қилади  0 23:21"Барселона" собиқ футболчиси "Ювентус"га ўтишга яқин  0 22:55Мбаппесиз: "Реал" АҚШдаги турне учун таркибини эълон қилди  2 22:31"Реал" 2025 йилда Трент ва Дэвис билан текинга шартнома имзолаш устида ишламоқда  4 22:06"Галатасарой" 22 млн еврога РПЛдан ўйинчи харид қилади?  0 21:23"Челси" "Реал" посбони билан шартнома имзоламайди  6 20:56Сержи Роберто "Аякс"га ўтиши мумкин. У "Барса"дан эркин агент мақомида кетади  0 20:31МЮ 25 млн евро эвазига Мазрауининг ўтиши борасида "Бавария" билан келишувга эришди  1 20:04"Атлетико" "Вильярреал" форвардига қизиқмоқда  0 19:32"Тоттенхэм" кореялик ўйинчини трансфер қилди  3 19:07Расман: "Шабаб Ал Аҳли" Азмуннинг трансферини эълон қилди  15

Муҳим ўйинда қаршимизда яна Корея News

Муҳим ўйинда қаршимизда яна Корея

Миллий терма жамоамиз бугун Сеулда Жанубий Корея терма жамоасига қарши жуда муҳим учрашувда майдонга тушади.

Жаҳон чемпионати саралаш баҳсларининг биринчи даврасини якунлаб берадиган ўйинда қўлга киритиладиган ғалаба ёки дуранг бизга йилни юқори икки ўринда тугатишга имкон беради. Шу сабабли ўйиннинг аҳамияти жуда юқори. Ушбу жамоа эса гуруҳда барчадан кўпроқ эътибор қаратишга арзийди.

Жанубий Кореяда футбол ассоциацияси 1928 йилда ташкил этилган бўлса-да, ФИФА ва ОФК аъзолигига улар анча йиллар ўтиб киришган. Ҳозирги пайтда мамлакатда футбол билан мунтазам шуғулланувчилар сони бир миллиондан ортиқ. Футболчи сифатида рўйхатга олинган инсонлар сони 31127 нафарни ташкил қилади. Ассоциация томонидан расман 100 футбол клуби рўйхатдан ўтказилган. Футбол мавсуми баҳорда бошланиб, кузда ниҳоясига етади. Кореяда университетлар ўртасидаги чемпионатларда ҳам ўта иқтидорли футболчилар тўп тепишади. Ушбу лигадан чиққан аксарият ўйинчилар кейинчалик миллий терма жамоа шарафини ҳимоя қилишга ҳам эришишган. Бу эса футбол соҳасида корейсларнинг ўта профессионал савияга чиққанини кўрсатиб турибди.


ЖАНУБИЙ КОРЕЯ ТЕРМА ЖАМОАСИ
Лақаби:
"Тэгу жангчилари"
Бош мураббийи: Ули Штилике (Германия)
Сардори: Ки Сун Юн
Энг кўп ўйнаган футболчи: Хон Мюн Бо (136)
Тўпурари: Ча Бум Кун (58)
ФИФА рейтингидаги ўрни: 44
Энг юқори ўрни: 17 (1998 йил декабрь)
Энг қуйи ўрни: 69 (2014 йил ноябрь, 2015 йил январь)
Биринчи расмий ўйини: Гонконг - 5:1 (Гонконг, 1948 йил 6 июнь)
Энг йирик ғалабаси: Непал - 16:0 (Инчон, Корея, 2003 йил 29 сентябрь)
Энг йирик мағлубияти: Швеция - 0:12 (Лондон, Англия, 1948 йил 5 август)

Жанубий Кореяда охирги йилларда футболга катта эътибор қаратилмоқда. Улар дастлаб миллий лига ҳисобланган «К» лигани ташкил қилиб, шу асосда клублар, футболчилар ва мураббийлар маҳоратини ўстиришга қаратилган дастурни ишлаб чиқишди. Ўз-ўзидан бу мамлакатда футбол ва терма жамоаларнинг ўсишига хизмат қилди. Бунда 2002 йил Кореяда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатининг ҳиссаси ҳам катта бўлди. Миллионлар ўйинининг оммавийлиги кескин даражада ортиб, футболчилар янги савияга кўтарилишлари мумкинлигини бевосита ҳис қилишди. Ёшлар билан ишлашга чет элдан малакали мутахассислар чақирилди. Улар маҳаллий мураббийлар савиясини ўстиришга ёрдам беришди. 15 йиллар аввал бу ҳаракатларнинг самараси дастлаб 2002 йилги мундиалда кўзга ташланди. Кейинчалик корейс футболчиларининг Европа клубларида ўйнаши одатий ҳолга айланди. Ҳозирги пайтнинг ўзида ўнга яқин футболчилар кучли чемпионатларда тўп тепишяпти.
Терма жамоада авлодлар алмашинуви рўй берган бўлишига қарамай, Корея ўйини ва натижаларида пасайиш кўзга ташланмади. Бу эса футбол тизими, терма жамоаларга футболчи етиштириб бериш тўғри йўлга қўйилганини исботлайди. Охирги икки йирик мусобақада корейслар бизни доғда қолдиришди. Жаҳон чемпионати саралаш босқичи ва Осиё Кубоги чорак финалидаги мағлубиятлар туфайли мундиал ҳамда мусобақа ярим финалидан четда қолдик. Ўша мағлубиятлар учун қасос оладиган пайт етиб келди. Умид қиламизки, бу сафар терма жамоамиз ниҳоят корейсларни доғда қолдиради.


ЖАНУБИЙ КОРЕЯ ФУТБОЛ АССОЦИАЦИЯСИ
Ташкил топган йили:
1928
ФИФА аъзоси: 1948
ОФК аъзоси: 1954
Президенти: Чун Мон Гю
Расмий сайти: www.kfa.or.kr
Футбол билан шуғулланувчилар сони: 1094227
Рўйхатдан ўтган футболчилар сони: 31127
Клублари сони: 100
Футбол расмийлари сони: 4648

Ўзбекистонга қарши беллашув Сеулда жойлашган “World Cup” стадионида ўтказилади. У ерда “Сеул” уй ўйинларини ўтказиб келади. Стадион 66704 ишқибозга мўлжалланган. 2001 йил ноябрь ойида ишга туширилган стадион учун 185 миллион АҚШ доллари сарфланган. 2002 йил жаҳон чемпионати баҳсларидан бир қанчаси айнан шу стадионда бўлиб ўтган.

ЖАНУБИЙ КОРЕЯ РЕСПУБЛИКАСИ
Расмий номи:
Дайханмингук
Пойтахти: Сеул
Ҳудуди: 99313 кв.км.
Аҳолиси: 50 млн
Валютаси: вон
Интернет домени: .kr


Бош мураббий германиялик афсонавий футболчи ва мураббий Ули Штиликедир. У футболчи фаолиятида “Боруссия” М ва “Реал” Мадридда ўзини кўрсатган. Германия ва Испанияда қаторасига 6 марта миллий чемпионатда зафар қучган. 2 бор УЕФА Кубогини ва 1980 йил терма жамоа билан Европа чемпионлигини қўлга киритган. 1982 йил жаҳон чемпионати финалида унинг термаси финалда Италияга 1:3 ҳисобида имкониятни бой берган. Корея терма жамоасини 2014 йилнинг ёзидан буён бошқариб келмоқда.

Ульрих ШТИЛИКЕ
Туғилган санаси:
15.11.1954
Туғилган жойи: Кетш, Германия
Футболчиликдаги амплуаси: ярим ҳимоячи
Ўйнаган жамоалари: 1972–1977 “Боруссия” М 109 (12), 1977–1985 “Реал” Мадрид 215 (41), 1985–1988 “Ксамакс” 66 (0).
Германия терма жамоасида 1975–1984 йилларда 42 ўйинда 3 тўп киритган.

Бошқарган жамоалари: 1989–1991 Швейцария терма жамоаси, 1992–1994 “Ксамакс”, 1994–1995 “Манхейм”, 1996 “Альмерия”, 1998–2000 Германия терма жамоасида маслаҳатчи, 2000–2006 Germany (U19 / U20 / U21), 2006–2008 Котд Ивуар терма жамоаси, 2008 “Сьон”, 2008–2010 “Ал Араби”, 2010–2012 “Ал Саилия”, 2013–2014 “Ал Араби”, 2014 йилнинг ёзидан Жанубий Корея терма жамоасида.
Совринлари: Германия чемпиони - 1975, 1976, 1977, Германия Кубоги соҳиби – 1973, УЕФА Кубоги соҳиби – 1975, 1985, Испания чемпиони - 1978, 1979, 1980, Испания Кубоги соҳиби - 1980, 1982, Швейцария чемпиони - 1987, 1988, Европа чемпиони – 1980, жаҳон чемпионати кумуш медали соҳиби – 1982, Осиё Кубоги финалчиси-2015.

Ули Штилике Канада ва Ўзбекистонга қарши ўйинлар учун қуйидаги футболчиларни йиғинга таклиф этган. 25 нафар ўйинчидан 16 нафари хориж чемпионатларида тўп тепади. Маҳаллий клублардан энг кўп номзод “Чонбук Моторс”дан чақирилган – 6 нафар.

Дарвозабонлар: Квон Сун Таэ ("Чонбук Моторс"), Ким Сеунг Гю ("Виссел Кобе", Япония), Ким Жин Хён ("Серезо Осака", Япония)

Ҳимоячилар: Ким Ки Хи ("Шанхай Шенхуа", Хитой), Хонг Жеонг Хо ("Жиангсу Сунинг", Хитой), Жанг Хюн Су ("Гуанчжоу РФ", Хитой), Хонг Чул ("Сувон Самсунг"), Квак Таэ Хви ("Сеул"), Ким Чанг Су ("Чонбук Моторс"), Чои Чул Сун ("Чонбу Моторс"), Парк Жу Ху ("Боруссия Д", Германия), Юн Сук Юнг ("Брондбю", Дания)

Ярим ҳимоячилар: Ким Сунг Юнг ("Суонси", Англия), Ли Чунг Йонг ("Кристал Пэлас", Англия), Ку Жа Чол ("Аугсбург", Германия), Сон Хен Мин ("Тоттенхэм", Англия), Жи Донг Вон ("Аугсубрг", Германия), Хан Кук Юнг ("Ал Гарафа"), Ли Жаэ Сунг ("Чонбук Моторс"), Жунг Ву Йонг ("Чонгкинг Лифан", Хитой), Ким Бо Кюнг ("Чонбук Моторс"), Нам Таэ Хи ("Лахвия", Қатар).

Ҳужумчилар: Ким Шин Вук ("Чонбук Моторс"), Хванг Хи Чан ("Ред Булл Зальцбург", Австрия), Ли Жеонг Хёп ("Ульсан Хюндай") 


Жанубий Кореянинг 2016 йилги ўйинлари

24 март   Жанубий Корея – Ливан – 1:0
Гол:
Ли Жён Хёп 90+3.

27 март   Таиланд – Жанубий Корея – 0:1
Гол:
Сун Хюн Жун 4.

1 июнь   Испания – Жанубий Корея – 6:1
Гол:
Жу Се Жон 83.

6 июнь   Чехия – Жанубий Корея – 1:2
Голлар:
Юн Бит Гарам 26, Сун Хюн Жун 40.

1 сентябрь   Жанубий Корея – Хитой – 3:2
Голлар
: Женг Жи 20-авт, Ли Чун Ёнг 62, Ку Жа Чол 66.

6 сентябрь   Сурия – Жанубий Корея – 0:0

6 октябрь   Жанубий Корея – Қатар – 3:2
Голлар:
Ки Сун Юн 11, Жи Дон Вон 56, Сон Хён Мин 58.

11 октябрь   Эрон – Жанубий Корея – 1:0

10 ноябрь   Жанубий Корея – Канада 2:0

Голлар: Ким Бо Кюнг 10, Ли Жён Хёп 25


Беҳзод НАЗАРОВ тайёрлади.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика