Latest news

00:18"Ал Ҳилол" А Сериядаги футболчи учун 35 млн евро таклиф қилди, аммо...  0 23:51Себальос "Марсел"га ўтишдан бош тортди. "Реал" хавбекни 11+4 млн еврога мажбурий сотиб олиш шарти билан ижарага беришга тайёр эди  0 23:25Равшан Ҳайдаров: "Ҳеч қачон рақибларга паст назар билан қараш керак эмас"  3 23:14Англия Лига Кубоги. ​"Гримсби Таун" – "Манчестер Юнайтед": Онана, Магуайр, Хевен, Амад ва Шешко бошланғич таркибда!  30 22:59Илёс Зейтуллаев: "Бу ўйин менга катта дарс бўлди"  5 22:39Виктор Карпенко: "Жамоамиз футбол ўйнашни билади"  9 22:12Ўзбекистон Кубоги ярим финалига қуръа ташланди  29 21:54Элдор Мойлиев: "Бугун энг ёмон ўйинларимиздан бирини кўрсатдик"  0 21:35Вадим Абрамов: "Динамо"нинг барча футболчилари терма жамоада ўйнашга лойиқ"  14 21:28Ўзбекистон Кубоги. "Бухоро" "Бунёдкор"ни енгиб, ярим финал йўлланмасини нақд қилди, Табатадзедан дубль!  101 21:11Голларга бой ўйинда ўзбекистонлик афсоналар жаҳон футболи юлдузларидан устун келди  14 20:52Отабек Шукуров: "Бундан буён ЖЧга чиққан жамоамиз, шунга яраша ўйнашимиз керак"  9 20:35Ўзбекистон Кубоги. "Динамо" "Шўртан" дарвозасига жавобсиз 3 та тўп йўллади ва ярим финалга йўл олди  9 20:15Мбаппе, Дембеле, Тюрам, Меньян, Шерки ва Олисе - Франциянинг Украина ва Исландия билан ўйин учун таркибида, Экитике эса йўқ  1 18:57ОКМК футбол академияси учун янги замонавий бино фойдаланишга топширилди  0

Муҳиддин Ортиқов: "Қўқон-1912"ни ютишимиз ҳам мумкин эди" News

Муҳиддин Ортиқов: "Қўқон-1912"ни ютишимиз ҳам мумкин эди"

Кеча биринчи лиганинг 3-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Унга кўра сафарда "Қўқон-1912" меҳмони бўлган "Бунёдкор-2" жамоаси шу куни рақибига етарлича ташвиш туғдира олди.
Учрашувда биринчи бўлиб ҳисобни айнан ёш қалдирғочлар очди. Якунда эса қўқонликлар пеальтидан жавоб тўпини киритиб, дуранг қайд этишди. Учрашувдан сўнг "Бунёдкор-2" бош мураббийи Муҳиддин Ортиқов билан суҳбатлашдик. 

- Майдонинг ҳолати яхши эмасди. Албатта сафарда биз учун жуда қийин ўйин бўлишинит олдиндан билгандик. Майдоннинг холати яхши эмаслиги ҳар иккала жамоага ҳалақит берди. Агарда майдон сифати яхши бўлганида бундан-да чиройли ўйин кўрсатиш мумкин эди. Таркибимиз бошқаларга нисбатан ёш. Айниқса ҳимоячиларимиз. Шу боис "Қўқон-1912"га қарши баҳсда ҳам ҳимоячиларимизнинг тажрибаси камлиги натижасида тайёр ғалабани қўлдан бой бердик. Агарда маҳоратли ҳимоячиларимиз бўлганида сафарда ютишимиз ҳам мумкин эди.

- "Қўқон-1912" яхши жамоа. Таркиби ҳам кучли. Фақат улар ҳам майдоннинг яхши холатда бўлмагани сабабли қийналишди. Уларда ҳам гол уриш учун яхши имкониятлар бўлди.

- Учрашув тенг курашлар остида кечди деб ўйлайман. Ҳар иккала жамоа ҳам қулай вазият пойлади. Мезбонлардан кўра биз яхши ўйин намойиш этдик. Бемалол айтишим мумкинки, Қўқондан ғалаба билан қайтишимиз ҳам мумкин эди. Хусусан стандарт вазиятларнинг бирида тўп дарвоза тўсинига тегиб қайтди. Агарда шу зарба дарвоза тўридан жой олганда, ўйин умуман бошқа руҳда ўтарди.

- Лекин шунга қарамай қониқарли натижага эришдик деб ҳисоблайман. Чунки ўз олдига олий лигага чиқишни мақсад қилган жамоа билан сафарда дуранг ўйнаш ижобий натижадир.

- Кейинги турни ҳам тақвимга кўра сафарда ўтказамиз. "ЎзДонгЖу"га қарши баҳсгача ҳимояда йўл қўйган хатоларимиз устида ишлаймиз.

Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди. 
Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика