Latest news

20:27Суперлига. "Динамо" "Хоразм"ни ишончли тарзда мағлуб этди  9 20:10Ибрагимович: "Интер"да бир қоида бор эди: агар кетма-кет икки ўйинда ютқазсак, маошлар кечиктириларди"  0 19:42"Арсенал" тарихий рекорд ўрнатди  1 19:30Суперлига. "Навбаҳор" – "Насаф" (матнли трансляция)  55 19:19АПЛда октябрь ойининг энг яхши мураббийи бўлишга даъвогарлар маълум  4 19:01Ҳоланд, Мбеумо, Тимбер ва бошқалар: АПЛда ой футболчиси аниқланмоқда  1 18:41FIFA U-17 Жаҳон чемпионати расмий тимсоли эълон қилинди  2 18:14"Футбол олами". Ҳакамлар билан боғлиқ баҳс-мунозаралар тинмаётган Кубок финали  5 18:10"Бу фирибгарларнинг найрангими?" "Ноттингем Форест" захира дарвозабони Бразилия терма жамоасидан таклиф олгани ҳақида  0 17:34Ўзбекистон Кубоги финалида ишлаган VAR: "Фикримча, Ресаннинг ҳаракати қизил карточка эди. Бу вазиятда бош ҳакам билан фикримиз икки хил бўлди"  19 17:21Суперлига. 27-тур дисквалификациялари: ОКМК, "Пахтакор", "Бунёдкор", "Навбаҳор" ва "Андижон"да йўқотишлар бор  5 17:05ЎзФҲМ раҳбари: "Ҳакам финалдан 2 кун олдин Термиздаги ўйинда ишлагани кичкина хатолик бўлди. Буни мен бўйнимга оламан"  29 16:43"Пахтакор" – "Бухоро" учрашуви бош ҳаками: "Эҳтиётсизлик натижасида содир этилган қўполлик учун Ресанга сариқ карточка кўрсатдим"  29 16:07Бу қизиқ! "Ливерпуль" истеъдоди 16 дақиқада 2 та қизил карточка олди  2 15:40Манба: "Динамо" етакчиси фаолиятини "Пахтакор"да давом эттириши мумкин  13

Муҳаммадзиёҳиддин Мирзаев: "Имкон" асосан 2000-2001 йилда туғилган футболчилардан иборат" News

Муҳаммадзиёҳиддин Мирзаев: "Имкон" асосан 2000-2001 йилда туғилган футболчилардан иборат"

Олтиариқнинг “Имкон” ва Фарғонанинг “Истиқлол” жамоалари ўртасидаги назорат учрашувидан сўнг, “Имкон” клуби раҳбари Муҳаммадзиёҳиддин Мирзаев сайтимизга интервью берди.

- “Имкон” футбол клуби 2003 йилда ташкил топган. Айрим сабабларга кўра жамоамиз фаолияти вақтинча тўхтатилган эди, яқинда қайтадан шакллантирдик. Клубимиз ўз стадионига эга. Ҳомийларимиз кўмаги остида ҳозирги кунда стадионимиз қайтадан таъмирланмоқда. Жорий мавсумда ўз олдимизга футбол бўйича Фарғона вилояти биринчилигида муносиб иштирок этишни ният қилганмиз. Шунингдек яқинда бўлиб ўтадиган “Наврўз кубоги” мусобақаларида ҳам қатнашиш режамизда бор.

Ҳозирги кунда асосий эътиборимизни жамоамизни қайтадан шакллантиришга қаратганмиз. Келажакда “Имкон” клуби қошида футбол мактаби ташкил этмоқчимиз.

Жамоамиз асосан 2000-2001 йилларда туғилган ёш футболчилардан иборат. Жамоамизнинг уй учрашувларини ўтказадиган стадиони “Имкон арена” деб номланган бўлиб, бу стадион ўз бағрига ўн минг томошабинни сиғдира олади. Жамоамиз бош мураббийи илгари ҳам бизда ишлаган Камол Жўнашев ҳисобланади, унга Дилшод Райимжонов ёрдамчи мураббий сифатида яқиндан ёрдам беради – дейди Муҳаммадзиёҳиддин Мирзаев.


Бекзод Толибов ёзиб олди.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика