Latest news

08:53"Барселона" ҳимоячиси билан 2031 йилга қадар шартномани узайтирди  0 08:25Трансфермаркт. Мессининг МСЛдаги супер мавсумидан сўнг ҳам нархи тушди  1 07:59ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  0 07:38Финляндия клуби мухлислари клуб Премер-лигадан тушиб кетганидан сўнг стадионни ёқиб юборишди  2 02:58Европа лигаси. "Рома", "Фенербаҳче" рақибига имконият қолдирмади ва барча натижалар  0 02:58Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" йирик ғалабага эришди ва бошқа натижалар  0 02:20Беппе Маротта "Ливерпуль"дан учралган мағлубият ҳақида: "Кучлилар ҳар доим ҳам ютавермайди"  2 01:42Бензема: "Улар бир-бирини тушунмаяпти"  1 01:18Тьерри Анри: "Реал"да 90 фоиз футболчиларга, 10 фоизи мураббийга боғлиқ"  1 00:53Конференциялар лигаси. "Аз Алкмаар"дан йирик, "Фиорентина"дан кичик ҳисобда ғалаба ва бошқа натижалар  0 00:45Европа лигаси. "Бетис"дан ишончли ғалаба, "Ноттингем"дан қийин ғалаба ва бошқа натижалар  0 00:25"Арсенал" икки ҳужумкор ярим ҳимоячига қизиқиш билдирмоқда  0 23:43Франция чемпионати аутсайдерида мураббий истеъфога чиқарилди  0 23:16Варди энг яхшиси!  1 22:46Эшитдик-да! "Арал" Суперлигага чиқса, футболчиларга автомобил берилади  15

Муҳаммадкарим Тоиров: "Ўйиндан сўнг бўлиб ўтган ишларни ўйлаб ғалаба ҳам кўнглимга сиғмади" News

Муҳаммадкарим Тоиров: "Ўйиндан сўнг бўлиб ўтган ишларни ўйлаб ғалаба ҳам кўнглимга сиғмади"

Турнинг қизиқарли ва шиддатли ўтган учрашуви атрофидаги муҳокамалар ҳамон тўхтагани йўқ.

Гап "Андижон" - "Бунёдкор" учрашувидаги қизил карточка кўрсатилган вазият ҳақида кетмоқда. Унда қатнашган Усмонали Исмоналиев, Фарҳод Бекмуротов ўз фикрларини билдирди. Биз ўша вазиятдаги яна бир футболчи Муҳаммадкарим Тоировга ҳам юзландик. 


"Авваламбор, барча Ўзбекистон халқини кириб келган Рамазон ойи билан муборакбод этаман. Шу билан бир қаторда, жонкуяр муҳлисларимизни янги мавсум бошланганлиги билан табриклайман. “Бунёдкор” жамоаси қарши ўйинга келадиган бўлсам, футболда ҳамма нарса кузатилиши мумкин экан. Тўғрисини айтсам фаолиятимда бундай ҳолатга биринчи маротаба тушушим. Очиғи Усмонали Исмоналиев билан ўртамизда бўлиб ўтган вазиятда жуда аросатда қолиб кетдим, сабаби майдонда рақиб бўлсак-да, лекин хаётда яқин акам. Ёшликдан бирга катта бўлганмиз, бош ҳакам қизил карточка бергандан сўнг, Азиз Асимовга мен билан хазиллашганини тушунтирмоқчи бўлдим. Аммо бош ҳакам ўз қарорини чиқариб бўлган эди. Ушбу ҳолат мен учун катта сабоқ бўлди ва майдонда профессионалларга хос тарзда ўзимизи тутушимиз кераклигини тушуниб етдим.

Биласизми, ўйиндан сўнг бўлиб ўтган ишларни ўйлаб ғалаба ҳам кўнглимга сиғмади. Усмонали Исмоналиевни ёнига бориб узр сўрадим, нима бўлган тақдирда ҳам хаётда, футболдан ташқарисида менинг энг яқин акам ҳисобланади. Шу фурсатдан фойдаланиб айтмоқчиманки, бизни қўллаб қувватлаган жамоамизнинг ашаддий ишқибозларига ўз ташаккурларимни айтаман",- дейди Муҳамадкарим Тоиров Championat.asia мухбири билан суҳбатда. 



Rating: -3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика