Latest news

12:03Бахтиёр Ашурматов: "Қуръа яхши келса, гуруҳдан чиқиш имкониятимиз янада ортади"  0 11:38TVCOM'да бугунги тақвим: ЖЧ-2026 қуръаси, ўтиш ўйини ва бошқалар  0 11:30Бугун ЖЧ-2026 қуръаси. Ўзбекистонга кимлар рақиб бўлади?  11 11:05Мавсум якунлари туркумидан. Суперлиганинг энг яхши дарвозабони ким бўлди?  0 10:42Расман. "Арсенал" 16 ёшли эгизак футболчиларни трансфер қилди  1 10:15"Шўртан" футболчиси "Бухоро"га ўтмоқда  1 10:01Фабио Каннаваро қуръа ҳақида қисқа фикр билдирди  6 09:46Месси энг кучли мураббий ким деган саволга жавоб берди  9 09:20Мартин Боаке Ўзбекистон Суперлигасига қайтмоқда  12 08:53Дунёнинг энг кучли ТОП-100 талик футболчилар рейтингидан ўзбекистонлик футболчи жой олди  3 08:26"Насаф" ва "Андижон" жамоалари "Пахтакор" футболчисини сотиб олмоқчи  1 07:58Суперлига. Бугун илк плей-офф ўйинлари бўлиб ўтади  3 07:25ЖЧ-2026. Бугун қуръа  18 02:57"Лацио" "Милан"ни Италия Кубогидан чиқариб юборди  3 02:52АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб қила олмади  18

Муҳаммад Одилов: “Эртага ғалаба учун майдонга тушамиз” News

Муҳаммад Одилов: “Эртага ғалаба учун майдонга тушамиз”

Эртага Про лига “Б” гуруҳи 21-тур учрашувлари бўлиб ўтади. “Зомин” клуби сафарда “Янгиер”га қарши майдонга тушади.

Учрашувдан олдин зоминликлар футболчиси Муҳаммад Одилов фикрларига қулоқ тутдик. 


- “Янгиер” билан ўйинларда жамоамизга омад етишмаяпти деб ўйлайман. Ҳар икки баҳсда ҳам шу жиҳат сабаб мағлуб бўлдик. Ҳозирда эса йўқотадиган ҳеч нарсамиз қолмаган. Бу сафар ғалаба учун майдонга тушамиз.

Про-лигада кам гол ураётганимга сабаб 1-даврада жароҳатим бор эди. Натижада кўп вақтимни майдон ташқарисида ўтказишимга тўғри келди. Шунга қарамай, голлар уришга интилмоқдаман. Ҳозирча голларим сони 5 тага етди. Ўтган мавсум мен соф ҳужумчи сифатида ўйнардим. Бу йил эса асосан ўнг қанот ярим ҳимоя чизиғида ўйнамоқдаман. Шундай бўлсада, голлар уриб, жамоага ёрдам беришни интилмоқдаман.  Мавсум якунига қадар голларим сонини янада кўпайтирмоқчиман. 

Биз Про лигада жон сақлаб қолиш имкониятимиз бор. Бунинг учун олдинда турган беллашувларда ғалаба қозонишимиз керак. Ҳар бир футболчи ўз ишига профессионал ёндошса, ижобий натижалар қайд эта оламиз", - деб сўзини якунлади Одилов.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика