Latest news

12:56Милан Митрович: “Футбол ҳаётга ўхшайди — ҳамма нарса режадагидек кетавермайди”  0 12:50Симоне Инзаги: "Пеп Гвардиола - энг зўри"  1 12:22Исломбек Исмоилов: "Нефтчи"га вилоят ҳокимининг таклифи билан келдим"  6 12:12Рафинья Нико Уильямс ҳақида: "Юқори сифатли футболчи"  1 11:44"Астон Вилла" "Челси" ва "Арсенал" қизиқаётган футболчиси учун 100 млн фунт талаб қилмоқда  0 11:16"CAFA Nations Cup" мусобақасида 8 терма жамоа иштирок этади  4 10:50Винисиуснинг талаблари маълум. Унинг талабларини “Реал“ қабул қилишга тайёр эмас  10 10:20“Рома“ ҳужумчисига Россиядан таклиф бор  0 09:51“Ньюкасл“ Жанубий Корея терма жамоаси аъзоси билан шартнома тузмоқчи  0 09:22“Бавария“га “Ливерпул“нинг икки нафар футболчиси керак  1 08:52Пролига. Бугун Тошкент дербиси бўлиб ўтади  1 08:24Суперлига. Бугун 2 та учрашув бор  9 07:54“Насаф“ етакчисига Қатар ва БААдан таклиф бор  9 07:25Жоэль Кожо фаолиятини Ўзбекистонда давом эттириши мумкин  9 01:47Ансу Фати янги жамоаси учун тиббий кўрикдан ўтди  2

Муҳаммад Назем: "Мундиалда қитъамиз шарафини муносиб ҳимоя қилишга ҳаракат қиламиз" News

Муҳаммад Назем: "Мундиалда қитъамиз шарафини муносиб ҳимоя қилишга ҳаракат қиламиз"

Эрон ва Қирғизистон учрашувидан сўнг, эронликлар бош мураббийи Муҳаммад Назем иштирокида матбуот-анжумани бўлиб ўтди.
“Бугун журналистлар ва мухлисларга катта раҳмат айтаман. Улар билан бирга ажойиб муҳитда тўп тепдик ва ғалабага эришдик. Ажойиб учрашувдан томошабинлар ҳам лаззат олишгани шубҳасиз. Асосий мақсадимиз Жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритиш эди. Бунинг учун ўз мамлакатимиздаги мураббийлар билан бирга ишладик. Ҳақиқий иш мана энди бошланади деб ўйлайман. Биз бор эътиборимизни ярим финал баҳсига қаратганмиз. Қирғизистон терма жамоасини ҳурмат қиламан, бу жуда яхши жамоа эканини айтишим керак. Учта гол урганимиздан сўнг барчамиз бир хил куч сарфлашимиз кераклигини айтдим. Олдимизда янада муҳим ўйин кутиб турибди. Шу боис рақибнинг хатоларидан фойдаланишга ҳаракат қилдик. Мақсадимиз мусобақа чемпони бўлиш. Ярим финалда катта эҳтимол билан Японияга қарши ўйнаймиз. Ўзбекистон терма жамоасини ҳам Жаҳон чемпионатига чиққани билан табриклайман”, - дейди мураббий.

- Ярим финалдан олдин қандай фикрларингиз бор?
- Мусобақа бошида ҳам айтганман. Ўйиндан ўйинга хатоларимизни камайтириб боришимиз керак. Чемпион бўлишга ҳақлимиз. Мақсадимиз ҳам айнан шу. Япония жуда кучли рақиб, ҳар бир рақибимизни ҳурмат қиламиз.

- Охирги икки Осиё чемпионатида Япония чемпион бўлган. Кейинги баҳсни Японияга қарши ўйнасанглар керак. Тўқнашувда ким фаворит?
- Ҳар бир рақибни ҳурмат қиламиз. Ўша кун майдонда кам хато қилса ва кўп гол урса ўша жамоа ғолиб бўлади.

- Бундан 10 йилги Эрон ва ҳозирги Эрон. Сизнингча қайси бири кучлироқ?
- Аввалги Эрон терма жамоасига солиштирсак нисбатан ёш ва ўйиндан ўйинга кучайиб боради. Буни мусобақада ҳам кузатиб боришингиз мумкин.

- Эрон терма жамоаси 1992 йилги Жаҳон чемпионатида тўртинчи ўринни олган. Бу йил ҳам камида бу натижани такрорлаш учун нималар қилиш керак деб ўйлайсиз?
- Биз доим режа тузаётганимизда Осиёга эмас Жаҳон чемпионатига қараб тузади. Ишонтириб айтаманки мундиалда қитъамиз шарафини муносиб ҳимоя қилишга ҳаракат қиламиз. Бизнинг терма жамоамиз сафида Эроннинг барча юлдузлари жамланмаган. Осиёнинг кўплаб клубларида эронлик футзалчиларни кўришингиз мумкин.

Нарзулла Сайдуллаев
Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика