Latest news

19:37Родри: "Арсенал"дан қасос олишимиз керак"  3 19:18"Арсенал" — "Манчестер Сити". Ҳусанов асосий таркибда  27 19:15"Қизилқум" — "Насаф" 0:0 (Матнли трансляция)  5 18:50Усмоновнинг сўнгги сонияларда киритган голи "Андижон"ни мағлубиятдан қутқариб қолди  24 18:36"Мальорка" — "Атлетико". Таркиблар маълум  0 18:08Туркия Суперлигаси. "Башакшехир"нинг "Аланяспор"га қарши ўйин учун таркиби маълум  10 17:56БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ"нинг "Ал Васл"га қарши ўйин учун таркиби маълум, Ғаниев асосий таркибда  0 15:26"Манчестер Юнайтед" Вальверде эвазига "Реал"га ўз футболчисини беришга тайёр  6 14:38"Арсенал" 80 млн евролик испанни харид қилмоқчи  2 13:58Левченко: "Нега ғалабани мухлислар билан нишонламайман? Барчаси ўйиндаги асаб ва руҳий чарчоқ сабаб"  5 13:14Фергюсон "Манчестер Юнайтед"га қайтмоқчи эканини тан олди  17 12:35Аморимнинг "Реал"даги трансфер мақсади маълум бўлди  6 11:56"Реал" "Ливерпул"нинг навбатдаги юлдузини нишонга олди  11 11:20Месси МЛС тўпурарлар пойгасида етакчилик қилмоқда - 22 та ўйинда 22 та гол  5 10:53Бугун бўлиб ўтадиган "Арсенал" - "Манчестер Сити" баҳси учун жамаоларнинг эҳтимолий таркиби  19

Муҳаммад Кешаварз: “Эрон терма жамоаси Осиёда энг кучли ҳисобланади” News

Муҳаммад Кешаварз: “Эрон терма жамоаси Осиёда энг кучли ҳисобланади”

Бугун Осиё чемпионати ярим финал баҳсида Эрон ва Вьетнам терма жамоалари майдонга чиқишади.

Биз Эрон терма жамоаси сардори Муҳаммад Кешаварз билан учрашиб ундан бугунги ўйиндан олдин интервью олдик.

-  Авваламбор ЖЧ йўлланмасини қўлга киритканинглар билан табриклайман. Плей – офф босқичида Қирғизистон терма жамоасини йирик (7:0) ҳисобида мағлуб этдинглар. Ушбу ўйин ҳақида нима дея оласиз?
-  Қирғизистон билан бўлиб ўткан ўйин жуда яхши ўтди. Ушбу ўйинда биз қирғизистонлик футзалчилардан анча устун эдик. Биз уларни енгишга ҳақли эдик. Ўйин давомида биз улардан ҳар томонлама устунлик қилдик.

-  Бугун Вьетнам терма жамоасига қарши майдонга чиқасизлар. Бугунги рақибга қарши қандай таёргарлик кўрдинглар?

-  Эрон терма жамоаси Осиёда энг кучли ҳисобланади. Агар бугун Вьетнам терма жамоаси устидан ғалаба қозонсак финалга чиқамиз. Терма жамоамиз жаҳонда ҳам ўз ўрнига эга. Биз Вьетнам терма жамоасининг ўйинларини кўриб уларни ўрганиб чиқдик. Эрон терма жамоаси барча жамоаларга хурмат кўзи билан қарайди. Шу билан бирга мусобақани юқори даражада ўтказяпмиз.

-  Плей – офф босқичида Япония терма жамоаси Вьетнамга пенальтилар сериясида мағлуб бўлди. Ушбу ўйин ҳақида қандай фикр билдирасиз?
-  Япония терма жамоасига ғалаба қозонишга бўлган иштиёқ етишмади. Футзалнинг чиройлилиги шундаки ўйиндан олдин натижани айтиб бўлмайди. Вьетнам терма жамоаси ҳам жуда ажойиб ўйин кўрсатди.

-  Ўзбекистон ҳамда Таиланд терма жамоалари ўйини борасида нима дейсиз?
-  Иккала терма жамоа ҳам кучли. Жуда ҳам қизиқарли ўйин гувоҳи бўламиз деб ўйлайман. Бугунги ўйинда Ўзбекистон терма жамоасига омад тилайман. Бизга кўрсатаётган ҳизматлари учун ўзбек ҳалқига миннатдорчилик билдраман.  

Жаҳонгир Сотволдиев суҳбатлашди.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика