Latest news

00:00Ла Лига. "Реал Мадрид" – "Осасуна" (онлайн ҳисоб)  11 23:30Эрон. "Истиқлол" илк турда "Трактор"ни мағлубиятга учратди  0 23:23Гарначо "Бавария"га йўқ деди. Футболчи "Челси"га ўтмоқчи  1 22:25"Наполи" "Жирона"дан 20 млнлик трансферни амалга оширди  0 21:45"Марсель" жанжалкашларни расман бадарға қилмоқда. Рабьога таклифлар бор  1 21:01ПФЛ Бергер тизимини бекор қилса, янги тақвимда тарихий омиллар ҳисобга олинадими?  7 20:51Моуринью мураббий сифатида ўсишига ёрдам берган футболчи ҳақида гапирди  9 20:25Мбаппе Доннарумманинг ПСЖдаги ҳолати ҳақида: "Бу оғир ва адолатсиз давр"  3 19:58Про лига. "Арал" "Олимпик-MobiUz" билан ўйинда ирода кўрсатди  3 19:36​"Челси" Стерлинг бўйича таклифларни кўриб чиқади  3 19:08"Ал Насср" бир киши кам бўлиб, "Ал Иттиҳод"ни мағлуб этди ва Саудия Арабистони Суперкубоги финалига чиқди  13 18:44Breaking! "Истанбул Башакшеҳир" Аббос Файзуллаев трансфери учун пул тўлади  16 18:33Легионер мураббий ва ҳужумчи, "Динамо" посбони, чиройли гол урган ҳимоячи — Суперлигада 19-турнинг энг яхшилари   5 18:19Суперлига 19-тур рамзий терма жамоаси  1 17:58Каррагернинг фикрича, АПЛ янги мавсумида "Ливерпуль" чемпион бўлади. Невилл талқинида эса "Арсенал"...  4

Муҳаммад Ал Деайя - Саудиялик "Жаноб қўл" News

Муҳаммад Ал Деайя - Саудиялик "Жаноб қўл"

Саудия Арабистони терма жамоаси тарихидаги энг машҳур дарвозабон Муҳаммад Ал Деайя бугун 45 ёшни қарши олди.

Терма жамоа учун узоқ вақт бир хил даражада тўп тепиш ҳаммага ҳам насиб этавермайди. Саудия Арабистонилик Муҳаммад Ал Деайя 16 ёшдан терма жамоада ўйнашни бошлаган. Уни биринчи марта бразилиялик мураббий Иво Вортманн 1988 йил ўсмирлар термасига таклиф этганди. У жуда кўп марта тўпларни қайтаргани учун "Жаноб қўл" деган лақабни олган. 


Бошланғич давр

1989 йил Шотландияда бўлиб ўтган FIFA U-16 жаҳон чемпионатида Осиё минтақасидан Хитой ва Баҳрайн сингари Саудия Арабистони ҳам қатнашади ва бу мусобақага ёш дарвозабон ҳам боради. 

Ушбу мусобақада саудияликлар кутилмаганда финалга қадар етиб боришади. Ҳал қилувчи финал ўйинида араблар мезбон Шотландия ўсмирларига қарши 51 минг мухлис қаршисида саф тортишади. 

Глазгодаги "Хэмпден Парк" стадионида кечган баҳс 2:2 ҳисобида якун топади. Пенальтилар сериясида эса омад Саудия Арабистони томонида бўлади - ҳисоб 5:4. Муҳаммад Ал Деайя иккита пенальтини қайтариб учрашув қаҳрамонига айланади. 

Ғалабали онлар

1994 йил Саудия футболи янги давр сифатида тарихда қолди. Чунки терма жамоа ўз тарихида илк бор жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритади. Ўша 1989 йил Шотландияда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида қатнашганлардан фақат Ал Деайя миллий терма жамоага таклиф этилади ва у ҳам терма жамоа билан АҚШга йўл олади. 

Эндигина 22 ёшни қарши олган дарвозабон аргентиналик мураббий Хорхе Солари эътиборини қозона олганди. Орадан икки йил ўтиб БААда ўтказилган Осиё Кубогида Саудия Арабистони муваффақиятли иштирок этади, Муҳаммад Ал Деайя эса табиийки асосий дарвозабон сифатида терма жамоа дарвозасини қўриқлайди. 

Ўша мусобақада саудияликлар чемпионликни қўлга киритишади. Ал Деайя ҳар бир баҳсда чиройли ўйин намойиш этади. Айниқса, Эрон билан кечган ярим финал ўйинида унинг пенальтилар сериясида қаҳрамонлик кўрсатгани кўпчиликнинг ёдида бўлса керак. Қизиғи шундаки, финал ўйинида ҳам ҳисоб очилмайди ва яна пенальтилар серияси ўйналади. Бунда саудияликлар мезбон БААни 4:2 ҳисобида мағлуб этишади. 


"Уэмбли"даги ларза 

Саудия Арабистони саралашдаги ўйинларни муваффақиятли якунлаб 1998 йилги мундиалга йўл олади. Жаҳон чемпионатига чиққан араблар Англия терма жамоаси билан ўртоқлик учрашуви ўтказиш мақсадида "Уэмбли"га боришади. Ўртоқлик ўйини бўлишига қарамай, инглизлар таркибида Алан Ширер, Тедди Шерингем, Пол Сколуз, Пол Гаскойн, Иан Райт каби машҳур футболчилар майдонга тушишади. Ишонасизми, ўйин давомида Муҳаммад Ал Деайя 15та сейвни амалга оширади ва натижада баҳс 0:0 ҳисобида якун топади. 

Бир ойдан сўнг Франциядаги мундиал старт олади. Саудия гуруҳида Франция, Дания ва ЖАР термалари жой олади. Ал Деайя барча учрашувларда дарвозани қўриқлайди, аммо бошқалар кучли бўлгани учун гуруҳда қолиб кетади. 2002 йилги жаҳон чемпионати Саудия Арабистони учун энг омадсиз давр бўлган. Германия билан ўйинда улар 0:8 ҳисобида мағлуб бўлишади. 

Тўрт йилдан сўнг Германияда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатига моҳир дарвозабон ҳам боради, бироқ 34 ёшли посбон захирада қолиб кетади. Мусобқадаги иштирок якунига етганидан сўнг Ал Деайя терма жамоа билан хайрлашганини маълум қилади. У фаолияти давомида терма жамоа либосида 178 ўйинда майдонга тушган. 

"Ал Ҳилол" билан ютуқлар 

Саудиялик дарвозабон ўз вақтида "Ал Ҳилол"га 1,5 миллион доллар эвазига кўчиб ўтганди. Айнан дарвозабонлар орасида бу нарх ҳали янгилангани йўқ, Ал Деайя бу борада рекордчи бўлиб турибди. 2000 йил дарвозабон "Ал Ҳилол" Осиё чемпионлар Кубогида зафар қучади. Умуман олганда, Ал Деайя "Ал Ҳилол" сафида 10 йил фаолият олиб бориб бу давр оралиғида катта ютуқларга эришган. У "Ал Ҳилол" сафида жами 16та соврин ютган. Муҳаммад Ал Деайя 2010 йил футболчилик фаолиятини якунлайди ва орадан икки йил ўтиб унинг учун "Ювентус" ва "Ал Ҳилол" ўртасида хайрлашув учрашуви ташкил этилади.

Х.Холиқов тайёрлади. 


Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика