Latest news

22:25АПЛ. Ҳусанов тўлиқ ўйнаган Манчестер дербисида "Сити" "Юнайтед"ни йирик ҳисобда енгди  63 22:13ОПЛ. "Нефтчи" ва "Сабаҳ" ўзаро дуранг ўйнади, Раҳмоналиев иккинчи тайм бошида майдонга тушди  0 21:21Рўзиқул Бердиев: "Олдин ҳам "Ал Аҳли" сингари катта салоҳиятга эга жамоаларга қарши ўйнаганмиз"  10 21:10Илёс Зейтуллаев: "Янги стадионда тўп тепиш ўзгача ҳиссиётларни берди"  1 20:46Ҳаким Фузайлов: "Яна эски касалимиз қўзғади"  4 20:02АПЛ. "Ливерпуль" 90+5 дақиқада пенальтидан урилган гол эвазига "Бёрнли"ни мағлуб этди  15 20:00Про Лига. "Арал" "Олимпик"га имконият қолдирмади  0 19:55Абдухолиқовнинг пеналтидан киритган голи "Бунёдкор"га ғалаба тақдим этди  8 19:28А Серия. "Рома" Римда "Торино"га мағлуб бўлди  7 18:58Бельгия. Ўринбоев бир тайм ўйнаган баҳсда "Антверпен" ютқазди  3 18:38Эрон ва Уругвай ўртасидаги ўртоқлик ўйини бекор қилинди  8 17:19"Манчестер Сити" сардори билан шартномани узайтиришни режалаштирмаяпти  1 15:46"Антверпен" — "Гент". Таркиблар маълум  3 15:08"Эшитдик-да!" Алексей Ларин "Андижон"га ўтишга яқин  11 14:03Канселу: "Барселона"ни яхши кўраман"  7

Муборакда футбол ҳафталиги News

Муборакда футбол ҳафталиги

Ушбу ҳафта мубораклик футбол мухлислари асло зерикиб қолмайди. Ҳафта давомида стадионимизда футбол баҳслари бўлиб ўтади.
Эртадан бошлаб Қашқадарё иккинчи лигаси ҳам старт олади. Ушбу лигада "Машъал"нинг икки жамоаси иштирок этади. Вилоят биринчилигида 16 жамоа бир даврали баҳсларини олиб боради. "Машъал-А" жамоамизни Микола Лапа бошқариб боради ва бу таркиб 1998 йилгача туғилган футбол мактабимиз тарбияланувчиларидан иборатдир. Иккинчи жамоа "Машъал-3" бўлиб , ушбу жамоани Бахтиёр Сатторов бошқариб боради. Бу жамоа таркибига футбол мактабимизни тамомлаган футболчилардан иборат гуруҳи киради.

Пайшанба куни Дилшод Андаев бошқарувидаги биринчи лига жамоамиз "Машъал-2",  Муборакда "Хоразм"ни қабул қилади.  5-турдан ўрин олган бу ўйин Баҳром Вафоев номли стадионнинг иккинчи майдонида бўлиб ўтади.

Жума куни Олий лиганинг 6-тури олдидан "Машъал" ва "Қўқон-1912"  ёшлари баҳси белгиланган. Жамшид Саидов шогирдларини қўқонликлар билан баҳси иккинчи майдонда бўлиб ўтади.

Шанба куни асосий таркиб жамоалари Олий лиганинг 6-тур баҳсини ўтказади. "Машъал" ва "Қўқон-1912" ўйини Муборакдаги футбол ҳафталигини якунлаб беради.

Қашқадарё иккинчи лигаси
1-тур, Муборак. 22.04.2015
Учинчи майдон.

"Машъал-А" - "Насаф-ФМ"

Биринчи лига
5-тур, Муборак. 23.04.2015
Иккинчи майдон.

«Машъал-2» (Мубoрaк) – «Хорaзм» (Ургaнч)
Ҳакам: Н. Болтаев (Навоий), Б. Бахромов (Тошкент), Д. Убайдуллаев (Гулистон)
Назоратчи: О. Рубаков (Тошкент).

Ёшлар лигаси
6-тур, Муборак. 24.04.2015
Иккинчи майдон.

"Машъал" - "Қўқон-1912"

Ҳакам: Элёр Турсунов (Бухоро)
Назоратчи: Б.Галеев (Урганч)

Олий лига
6-тур, Муборак, 25.04.2015
«Машъал» (Муборак) – «Қўқон-1912» (Қўқон)
Ҳакамлар: В. Цейтлин (Тошкент), М. Саидқосимов (Тошкент), Т. Гайнулин (Тошкент), Э. Турсунов (Бухоро)
Назоратчи: Б. Галеев (Урганч).

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика