Latest news

12:35Ўзбекистонда трансфер ойнаси қачон очилади?  0 12:08Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Нефтчи" – ОКМК учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулосасини эълон қилди  6 11:43Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Филиппинга йўл олади  0 11:11Игорь Сергеев "Қизилқум"га қарши ўйин, пенальти тепиш сири ва терма жамоада бу ишни амалга ошириш имконияти ҳақида гапирди  2 10:55Бруну Фернандеш ТОП-5 га кириб олди  3 10:28Ўсмирларимиз бугун ЖЧ иштирокчисига қарши майдонга тушади  3 10:00"Барселона" қишда ҳеч ким билан шартнома имзоламайди  0 09:27ЖЧ U-20. Энг яхшилар аниқланди  0 08:41Н'Голо Канте навбатдаги хайрияга қўл урди  2 08:12Пролига. Бугун марказий учрашув бўлиб ўтади  1 07:40"Пахтакор" "Қизилқум"ни йирик ҳисобда мағлуб этган баҳсдан ФОТОГАЛEРEЯ  4 07:08U-20 ЖЧ. Финал баҳсида кутилмаган натижа қайд этилди  12 01:59ЛаЛига. Ньом 36 сонияда қизил олган баҳсда "Реал"дан ғалаба  58 01:43А Серия. "Милан" Пиолининг "Фиорентина"сини мағлуб этиб, пешқадам бўлиб олди  11 01:01Жейми Каррагер: "Ливерпуль" кучлироқ эди. МЮ фақатгина шундай тарзда "Энфилд"да ғалаба қозона олиши мумкин"  12

Муаммонинг тубига шўнғиймиз, ёрдам берасизларми? News

Муаммонинг тубига шўнғиймиз, ёрдам берасизларми?

Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси Пхеньянда шармандали ҳисобни қайд этди. Жанубий Кореяга йирик ҳисобда ютқазишни тушуниш мумкин, лекин КХДРга...
2013 йили Қатар билан ўйин (5:1) якунига етганидан сўнг БИЗ 2018 йилги ЖЧга ҳам чиқа олмаймиз, бугундан иш бошламасак, ЖЧ-2022ни ҳам ўтказиб юборамиз деган мавзуда мақола чоп этган эдик. Унда тизимни ислоҳ қилмасак, болалар футболига эътиборни ростмана оширмасак, муаммолар гирдобида қолаверишимиз акс этганди.

Бугун ёшлар футболида кўрсатилаётган ижобий натижаларга алданиб қолиш оқибатида МТЖни уммон тубига чўкишини кузатяпмиз.

Бугунги кунда ёшлар ва ўсмирлар терма жамоамизнинг 70 фоизга яқин футболчилари водийдан, аммо уларнинг барчаси етакчи клублар билан шартномага эгалар. Нима учун?

Нега вилоятларда болалар футболи олдинга силжиш ўрнига орқага қараб кетяпти? Ёш болалар ўз клубларида майсаси бор майдонда машғулот ўтказяптими? Ўтказаётган бўлса нечта тўп билан? Мураббийининг қўлида ПРОФЕССИОНАЛ деган ҳужжати борми? Қайси клубнинг ўринбосарлари сафида тўп тепиш учун қанча пул бериш керак? Вилоят футбол федерацияларининг раҳбарлари қанчалик ўз касбининг устаси? Нима учун вилоятларда 1999 ва 2006 йиллар оралиғида туғилган жамоалар ўртасида анъанавий биринчиликлар мавжуд эмас? Шаҳар чемпионати бўлмаса, қаердан футболчи чиқади? Мана шу муаммоларни очиб бериш ва охир оқибат керакли кишиларга етказиш йўлида ўқувчиларни ҳамкорликка чорлаймиз!

Сайтимизнинг уч нафар аъзоси 12та вилоятга сафар қилиб, маҳаллий футбол федерацияларининг иши ва у ердаги болалар футболига бўлган эътибор, ҳудудлардаги футбол мактабларини жиддий ўрганишни мақсад қилган.

Фақат бу борада ўқувчиларнинг ёрдами керак бўлади. Имкони борлар мазкур тадбирга ҳомийлик қилсалар, ўйлаймизки, унинг фойдаси албатта бўлади.

Ўн иккита вилоят болалар футболи билан танишиб чиқиш учун маълум миқдорда ҳаражат талаб қилинади. Ўз вилоятининг болалар футболига бефарқ бўлмаган ўқувчиларимиз click.uz тармоғи орқали ҳисобимизга пул ўтказишлари мумкин бўлади.

Бунинг учун телефонигиз ёрдамида қуйидаги USSD комбинацияни қўллашингиз мумкин - 880*087*48*ХХХ#.
ХХХ  бунинг ўрнига ўзингиз истаган суммани ёзишингиз мумкин.
Масалан:
880*087*48*100000#  - 100 000 сўм
880*087*48*10000#  - 10 000 сўм
Жами 5 000 000 сўм йиғиш мўлжал қилинган. Уч нафар ходимимиз мазкур пуллар ёрдамида йўл кира ва меҳмонхона ҳаражатларини қоплайди.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика