Latest news

18:36"Бавария" Гарначога қизиқмоқда, футболчи АПЛда қолишни истамоқда  1 18:07"Барселона" Япония бўйлаб тур тақвимини эълон қилди  2 17:39МЮ ҳимоячиси Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  0 17:16Рио Фердинанд Николас Жексонни Дрогбага қиёслайди  2 16:45Сонга Америкадан таклиф тушди  0 16:29Шамиль Яфаров 75 ёшда!  0 16:09"Ҳали трансфер ойнасидаги ишимизни тугатмадик. Ҳимоя чизиғини кучайтиришни режалаштирганмиз" — Вадим Абрамов  2 15:47"Истиқлол": Кожога омад тилаймиз  9 15:21"Насаф" асосий футболчиларидан бири билан шартномани узайтирди  5 15:00"Манчестер Сити" янги дарвозабон билан келишувга эришди — Here We Go!  2 14:43"Навбаҳор"дан трансфер тақиқи ечилди  8 14:18"Спортинг" Сегунда тўпурарини харид қилмоқда  0 13:50Instagram орқали мураббий излаётган Ҳиндистон Хавига рад жавобини берди  14 13:22Андреа Пирло Дубай жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди  3 12:54"Алавес" "Барселона" тарбияланувчиси трансферини эълон қилди  3

МТЖ. Тошкентдаги охирги машғулотга Кападзе қўшилди News

МТЖ. Тошкентдаги охирги машғулотга Кападзе қўшилди

Осиё Кубогига тайёргарлик кўраётган миллий терма жамоамиз бугун Тошкентдаги охирги машғулотини ўтказди.
Кечки пайт машғулот одатдагидек соат 16:00да бошланди ва бир ярим соат давом этди. Янгилик шуки, бугундан машғулотга Темур Кападзе ҳам қўшилди. Биласиз, ярим ҳимоячи жорий мавсумни Қозоғистон чемпионатида ўтказди ва ҳозирда эркин агент ҳисобланади.

Терма жамоа машғулоти ҳар доимгидек чигалёзди машқлари билан бошланди, бунда Александр Волков футболчилар билан ишлади. Навбат тўп билан ишлашга келганда машғулотнинг асосий қисмини бош мураббий Миржалол Қосимов ҳамда ёрдамчилари Шуҳрат Мақсудов ва Бахтиёр Ашурматов ўтказишди.

Кечаги машғулотда бироз жароҳат олгани учун Егор Кримец бугун ҳам алоҳида шуғулланди. У асосан майдон бўйлаб югуриш орқали тикланиш машқини бажарди. Машғулотнинг иккинчи қисмида ўйинчилар икки жамоага бўлиниб футбол ўйнашди. Унда дарвозабонлар навбати билан дарвозаларни қўриқлашди.

Энди футболчиларга икки кун дам берилади ва 1 декабрь куни терма жамоамиз йиғинни давом эттириш мақсалида Дубайга учиб кетади. Дубайдаги илк йиғин 14 декабрга қадар давом этади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика