Latest news

20:11Равшан Ҳайдаров: "Қозоғистон билан ўйинларда икки хил таркибдан фойдаландик. Ўринбоев мушакларидан жароҳат олди"  1 19:24Рафинья "Эл Класико"да иштирок этмайди?!  0 18:56Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Туркия билан дурангга рози бўлди   17 18:54Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Қозоғистон устидан ишончли ғалабага эришди  5 18:40Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларининг Уругвайга қарши ўйиндаги статистикаси  2 18:09Япония Бразилиянинг додини берди  21 17:21Ўзбекистон – Уругвай беллашуви статистикаси: МТЖ қайси жабҳада устунлик қилди?  11 16:56Эмилиано Мартинес: "Ўзбекистонга қарши бошқа позицияда ўйнаганимга қарамай, ўзимни яхши ҳис қилдим"  2 16:33Хосе Луис Родригес: "Доминикан Республикасига қарши бироз қийналгандик. Ўзбекистон билан ўйинда эса..."  2 16:12Левандовски сафдан чиқди. У "Эл Класико"да қатнашмайдими?  10 15:44Ўзбекистон – Уругвай ўйинининг тактик таҳлили. Каннаваро ўзининг биринчи жиддий "синови"дан ўтдими?  7 15:26Суперлига. 25-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  7 15:04Мусиала жароҳатдан тикланиш жараёни ҳақида гапирди  0 14:42Ферран Торрес Болгарияга қарши ўйинни ўтказиб юборади  0 14:20Факундо Торрес: "Ўзбекистонга қарши ўйинда мураббий талаб қилган вазифаларни бажардик"  0

МТЖ. Легионерларимиз Тошкентга қачон келишади? News

МТЖ. Легионерларимиз Тошкентга қачон келишади?

Хабарингиз бор, Ўзбекистон терма жамоаси 15 ноябрь куни ЖЧ-2018 саралаши доирасида Жанубий Корея меҳмони бўлади.

Самвел Бабаян бошчилигидаги жамоа 10 ноябрь куни Тошкентда Иордания билан ўртоқлик учрашувини ўтказади. Бу ўйинларга тайёргарлик кўриш мақсадида терма жамоамиз 4 ноябрь куни йиғинни бошлайди.

Ушбу йиғинга легионерларимиз қачон қўшилишлари ҳақида маълумот берамиз.


Игорь Сергеев ва Егор Кримец ("Бейжинг Гоан"), Анзур Исмоилов ("Чанчун Ятаи")
Хитой Суперлигасида 30 октябрь куни мавсумнинг сўнгги тур ўйинлари бўлиб ўтади. Бу дегани бу мамлакатда ўйнайдиган футболчилар ноябрь ойи бошидаёқ юртимизга етиб келишади ва йиғиннинг бошиданоқ жамоа билан бирга бўлишади.

Азизбек Ҳайдаров ("Ал Шабаб")
БАА про-лигасида ўйнаётган ҳамюртимиз Тошкентга 3 ёки 4 октябрь куни келиши мумкин. Сабаби "Ал Шабаб" 2 ноябрь куни тур ўйинини "Ал Айн"га қарши ўтказади.

Сардор Рашидов ("Ал Жайиш")
Рашидов жамоаси ҳам 2 ноябрь куни Қатар Юлдузлар лигасида ўйин ўтказади. Шу боис Сардор Азизбек Ҳайдаров билан деярли бир вақтда Тошкентга келиши кутилмоқда.

Санжар Турсунов ("Ворскла")
Агар Самвел Бабаян Турсуновни йиғинга чақирса ҳамюртимиз тахминан 6 ноябрь куни Ўзбекистонга келади. Сабаби "Ворскла" 5 ноябрь куни "Карпати"га қарши сафарда ўйин ўтказади.

Александр Гейнрих ("Ордабаси")
Қозоғистонда мавсумнинг сўнгги тур ўйини 29 октябрь куни ўтказилади. Саша 6 ноябрь куни Тошкентга келади.

Одил Аҳмедов ("Краснодар"), Виталий Денисов ("Локомотив"), Вадим Афонин ("Оренбург")
Легионерлар орасида энг кеч келадиганлари Россияда ўйнайдиганлари бўлади. Виталий Денисов ўйнаётган "Локо" 5 ноябрда "Анжи" билан беллашади. 6 ноябрь куни "Краснодар" ўз уйида "Оренбург"ни қабул қилади. Самвел Бабаян агар ҳужжатлари билан муаммолар ҳал қилинса "Оренбург" вакили Вадим Афонинни ҳам терма жамоага чақиришга тайёрлигини маълум қилган.

Rating: +28   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика