Latest news

23:38"Милан" — "Бари". Таркиблар маълум  0 23:25"Эспаньол" — "Атлетико". Таркиблар маълум  1 23:03"Нант" — ПСЖ. Таркиблар маълум  1 22:42Максим Шацких: "Менимча, айрим футболчиларимиз ҳали ҳамон фикри ҳаёли билан Про Лигада"  13 22:35Суперлига. “Қўқон-1912” — “Сурхон” 2:0  0 22:32"Истанбул Башакшехир" — "Кайсериспор". Таркиблар маълум  6 22:26АПЛ. "Манчестер Юнайтед" илк турда ўз майдонида "Арсенал"га мағлуб бўлди  32 22:13Суперлига. "Бунёдкор" сўнгги сонияларда урилган гол эвазига "Бухоро"ни мағлуб этди  11 22:08Отабек Нарзуллаев: "Андижон"га қарши ҳужум тактикада ўйнамасак бўлмасди"  0 21:43Таҳлил. "Қўқон-1912" уйғоняптими?  1 21:32Баҳром Ҳайдаров: "Тезкор голдан сўнг хато қилишга қўрқиб ўйнадик"  0 21:01Февзи Давлетов: "Бунёдкор" билан ўйинда кўп энергия йўқотдик, "Қўқон-1912"да тикланиш учун кўпроқ вақт бўлди"  1 21:00Суперлига. "Андижон" сафарда "Машъал"га ютқазди  70 20:49"Ал Васл" — "Бани Яс". Таркиблар маълум  1 20:33"Шарлеруа" — "Антверпен". Таркиблар маълум  0

МТЖ бугун "Жар"да машғулот ўтказди News

МТЖ бугун "Жар"да машғулот ўтказди

Самвел Бабаян бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси Баҳрайнга қарши ўйинга тайёргарликни бошлаб юборган.


Соат 18:00да бошланган машғулот бир ярим соат давом этди. Терма жамоа лагерига "Бунёдкор" ҳужумчиси Воҳид Шодиев ҳам қўшилгани ҳақида хабар бериб ўтгандик.

Машғулотда футболчиларнинг жисмоний тайёргарлиги бўйича Андрей Шипилов ишлади.  Григорий Колосовский эса футболчиларни тўп билан ишлашини назорат қилди. Самвел Бабаян футболчилар билан турли-хил тактик қўлланмалар устида иш олиб борди.

Дарвозабонлар мураббийи Анвар Рашидов эса Элдорбек Суюнов, Игнатий Нестеров ва Александр Лобановни ўз дастури бўйича шуғуллантирди.

Машғулотларда футболчилар кўтаринки руҳда қатнашишди.

Шунингдек, машғулотларда Виктор Жалилов ва Равшан Ҳайдаров Самвел Бабаян билан фикр алмашиб туришди. Деян Журжевич машғулотни диққат билан кузатиб борди.

Тез орада легионерларимиз Одил Аҳмедов, Санжар Турсунов ҳамда Сардор Рашидов ҳам йиғинга қўшилишади.

Бугунги машғулотларда иштирок этган футболчилар:

Дарвозабонлар: Александр Лобанов "Пахтакор", Элдор Суюнов "Насаф", Игнатий Нестеров "Локомотив".

Ҳимоячилар: Даврон Ҳошимов "Пахтакор", Егор Кримец "Пахтакор", Анзур Исмоилов "Чанчун Ятаи" (Хитой), Ислом Тўхтахўжаев "Локомотив", Шавкат Муллажонов "Локомотив", Шуҳрат Муҳаммадиев "Насаф"

Ярим ҳимоячилар: Сервер Жепаров "Ульсан Хюндай" (Ж.Корея), Азиз Ҳайдаров "Ал Шабаб" (БАА), Фозил Мусаев "Сепахон" (Эрон), Станислав Андреев "Пахтакор", Жавоҳир Соҳибов "Пахтакор", Жасур Ҳасанов "Локомотив", Санжар Шоаҳмедов "Локомотив".

Ҳужумчилар: Марат Бикмаев "Локомотив", Игорь Сергеев "Пахтакор", Элдор Шомуродов "Бунёдкор", Воҳид Шодиев "Бунёдкор".

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика