Latest news

00:55"Манчестер Юнайтед" ва "Челси" "Ланс" ярим ҳимоячиси учун курашади  0 00:39Англия лига кубоги. ​"Кардифф Сити" – "Челси". Таркиблар маълум  1 00:31Каннаваро, Шомуродов ва Файзиев The Best соврини учун кимга овоз беришди?  5 00:18"Барселона"нинг Испания Кубогидаги учрашуви ярим соатга кечиктирилди  0 00:06Испания кубоги. "Гвадалахара" – "Барселона": Тер Штеген бу мавсумдаги илк ўйинида майдонга тушади  0 23:57"У баскетболчими?" – Рафиньянинг рафиқаси ФИФАни танқид қилди  9 23:35Расман: "Динамо" франциялик ҳимоячи билан шартнома имзолади. Унинг охирги клуби – "Аяччо"  9 23:12Дембеле, Ямал, Беллингем, Пальмер – ФИФА 2025 йилги рамзий терма жамоани эълон қилди  5 22:44Усмон Дембеле ФИФА талқинига кўра йилнинг энг яхши футболчиси деб топилди!  9 22:33The Best: Луис Энрике ФИФА талқинига кўра йил мураббийи деб топилди  2 22:14Сауль: "Реал"нинг мухлислари йўқ. Стадионга борсангиз, ҳеч нарсани ҳис қилмайсиз"  8 21:27Акмал Мозговой Жаҳон чемпионатидаги рақиблар, "Насаф"нинг Элит ОЧЛдаги иштироки ва "Банияс" ҳақида гапирди  0 20:55Мусиала 164 кундан сўнг "Бавария"нинг умумий гуруҳида машғулотларида қатнашди  3 20:25Расман: "Аякс" июль ойидан бери клубсиз бўлган "Арсенал" собиқ ҳимоячиси билан шартнома имзолади  1 19:58Мирзаҳаким Тўхтамирзаев "Интерфутбол" кўрсатувининг яралиш тарихи ҳақида сўзлаб берди  4

Мозийга қайтиб... Бардам бўл, Игорь! News

Мозийга қайтиб... Бардам бўл, Игорь!

Мозийга қайтиб рукнининг навбатдаги сонини тақдим этамиз.



(“Тошкент ҳақиқати” газетасининг 1991 йил 2 февраль сонидан олинган).

Бизни кечир, Игорь. Ушбу суратни сенга анча олдин беришимиз керак эди. Чунки ўша куни уйингда бўлганимизда жажжи Людмила бўйнингга осилиб «Дада, расмимни қачон кўраман» деб сўраганида, бизнинг номимиздан унга «тез орада» деб ваъда бериб юборган эдинг...

Аввал Греция сафаридан келишингни кутдик. Сўнгра пахтакорчилар билан Малайзияга кетишингни эшитиб қолдик. Рўзномалар ҳам Шквирин «Пахтакор» билан жўнаб кетди деб хабар бердилар. Лекин сўнгги пайтда бу сафардан мажбуран қолганингни кўпчилик билмасди...

Хабарим бор, ўша куни сафардан олдин яқинларинг сен билан ҳайрлашгани уйингга ташриф буюргандилар. Қўли гул турмуш ўртоғинг уларни чучвара билан сийламоқчи бўлди. Хамир яхши пишиши учун сувни яхшилаб қайнатди. У хонадан бу хонага сакраб юрган Людмила ошхонага кирганида тўсатдан тойиб кетди. Ерга боши билан тушмаслиги учун жажжи қўлчалари билан бир нимани ушлаб қолди. У... қайноқ сув тўла кастрюль эди. Қизчанинг чинқиришидан ҳамма ошхонага отилиб чиқди. Кимдир уни тез ечинтириш лозимлигини айтди. Бироқ шилвираб қолган теридан кийимни ажратиш осон эмас эди...

Ҳаётингдаги энг мудҳиш тўрт кунни реанимация бўлимида бедор ўтказганингни ҳам биламан Игорь, тўрт ярим яшарли Людмиланг сўнгги бор кўзларини очиб сени бир умрга ташлаб кетганида даҳшатли қичқириғингдан касалхона ларзага келганини ҳам эшитдим.

Бу мудҳиш воқеани айтиб, ярангга туз сепмоқчи эмасман. Қизингнинг сурати акс этган ҳар бир буюмни авайлаб олиб қўйишингга ишонаман Чунки, у ўзидан фақат суратини ёдгорлик қилиб қолдира олди.

Бироқ... Тақдирнинг бундай бешафқатлигини ким ҳам билибди дейсан. Ўша куни ҳам сен билан қисқа муддатга ҳайрлашгани келган яқинларинг ёлғизинг - жажжи қизчанг билан бир умрга видолашгани келаётганларини би- лармидилар?!

Бардам бўл, Игорь! Фарзанд доғи қанчалик оғир бўлмасин, уни муносиб кўтаришга ҳаракат қил. Кўп сонли муштарийлар, барча футбол мухлислари номидан сенга чуқур таъзия изҳор қиламиз...


                                                                                        Аброр ИМОМХЎЖАЕВ.

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика