Мойзе Кин: "Голлар уриб, танқидчилар оғзини ёпаман"
14 nov 2022 11:46
News
Мойзе Кин: "Голлар уриб, танқидчилар оғзини ёпаман"
Туриннинг "Ювентус" клуби 15-тур ўйинида ўз майдонида Римнинг "Лацио" клубини қабул қилиб, рақиб дарвозасига жавобсиз учта тўп киритди.
Бу "Ювентус"нинг кетма-кет олтинчи ғалабаси бўлди. Жамоанинг охирги мағлубияти октябрь ойи бошида "Милан"га қарши ўйинда рўй берганди (0:2).
"Лацио" билан баҳсда 2 та голга муаллифлик қилган Мойзе Кин таассуротлари билан ўртоқлашди.
"Майдонда голлар билан жавоб бериш – танқидчилар оғзини ёпишнинг ягона йўли. Бугун биз жамоа сифатида ажойиб ўйнадик. Иккита гол урдим ва бундан жуда хурсандман. Аллегри ҳар доим мендан маслаҳатини аямайди, унга раҳмат айтмоқчиман", – деди Кин.
Link :
Source : juvenews.eu
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Comments