Latest news

08:51“Пахтакор“ “Бухоро“ни йирик ҳисобда мағлуб этган баҳсдан ФОТОГАЛEРEЯ  0 08:23Sofascore. “Ризеспор“ мағлуб бўлган баҳсда Алиқулов неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:56ОФК Чақирув кубоги. Қўшниларимиз бош совринга эга чиқишди  4 07:25Мессининг голи ҳам “Интер Майами“га йирик мағлубиятдан қутилиб қолишга ёрдам бермади  3 01:59ЛаЛига. "Атлетико" Сорлотнинг 23 дақиқадаги покери эвазига йирик ғалаба қайд этди  1 01:18Муҳаммад Салоҳ: "Буни ҳеч ким кутмаганди"  4 00:44Камолиддин Тожиев: "Морейра штабида ишлашим керак бўлганди"  15 00:09Илёс Зейтуллаев: "Қаршида "Насаф"дан очко олиш кўп нарсаларни англатади"  2 23:57Улуғбек Бакаев: "6:0 ҳисобида мағлуб бўлиш жуда оғриқли"  14 23:38Бундеслига. "Бавария" ўз майдонида ишончли ғалабага эришди, Мюллер "Альянц Арена" билан хайрлашди  4 23:18Рўзиқул Бердиев: "Насаф" ҳозир шу даражага етди-ки, дуранг ҳам ранжитяпти"  29 23:05Суперлига. ОКМКда камбек, "Пахтакор" йирик ҳисобда ғалаба қозонди, "Насаф" эса сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан бой берди  0 22:58А Серия. "Ювентус" Римда 90+6-дақиқада ғалабани қўлдан чиқарди  18 22:40"Барселона" вингери: "Флик жамоани қандай қилиб бирлаштириш ва салоҳиятимизни очишни билади"  5 22:11Суперлига. Бир неча етакчисиз майдонга тушган "Пахтакор" "Бухоро"ни тор-мор этди  69

Мўйдин Мамазулунов: “Кубокда Суперлига клуби билан ўйнашни истагандик” News

Мўйдин Мамазулунов: “Кубокда Суперлига клуби билан ўйнашни истагандик”

Ўзбекистон Кубогининг 1/8 босқичига ташланган қуръага кўра, Самарқанднинг “Динамо” жамоаси Навоийнинг “Қизилқум” клубига қарши ўйнайдиган бўлди.

Мухлислар энди Про-лига ва Суперлига жамоаларининг тўқнашувига гувоҳ бўлади. Бўлажак баҳс ва умуман қуръа маросими ҳақида “Динамо”нинг тажрибали футболчиларидан бири Мўйдин Мамазулунов ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Ўзбекистон Кубогининг 1/8 босқичига ташланган қуръа ташлаш маросимини кеча, бутун жамоа бўлиб ТВ орқали жонли эфирда кузатиб бордик. Илгари бу каби ташкилотчилик бўлмаганди. Ҳаммаси ажойиб ўтди. Қизиқарли ва шу билан бирга ҳаяжон остида кечди. Фурсатдан фойдаланиб, тадбирни юқори савияда ўтказган ташкилотчиларга миннатдорчилик билдираман.

- Қуръага келадиган бўлсак, рости кейинги босқичда Суперлига клуби билан тўқнаш келишни ва бу орқали жамоамиз кучини билиб олишни истагандик. Якунда шундай ҳам бўлди. 1/8 босқичида “Қизилқум” билан ўйнайдиган бўлдик. Мазкур учрашувнинг ўз майдонимизда ўтиши бизга қулайлик туғдириши аниқ. Чунки мухлисларимизнинг кўз ўнгида, уларнинг қўллаб-қувватлаши натижасида рақибни мағлуб этиш бир мунча осонроқ бўлади. Рақибни хурмат қиламиз. “Қизилқум” ҳам яхши шаклланган жамоа. Лекин бўлажак ўйин олдидан имкониятларни 60х40 дея баҳолаган бўлардим – дейди Мамазулунов.

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика