Latest news

02:17ЖЧ-2026 саралаши. Нидерландия ва Австрияда ғалаба, Албания ва Сербия ўртасидаги баҳсда ҳисоб очилмади  1 01:17Флик 36 ёшли футболчини "Барселона"да кўрмоқчи  5 00:03ЖЧ саралаши. Англия Андоррага биттагина гол ура олди  4 23:26Гарначо МЮни тарк этади. Вингерга қайси клублар қизиқмоқда?  2 22:50Дембеле жароҳат олди  0 22:07"Барселона" тер-Штегендан қутулишни истамоқда  6 21:59Назорат ўйини. "Насаф" - "Сўғдиёна" баҳсида 7та гол урилди  1 21:40Григорий Колосовский: "Биз жуда ёмон ўйнадик. Рақиблар ғалабага яқин эди"  2 21:20Айбек Нурбаев: "Биз икки очко йўқотдик"  1 20:55Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан Қатар терма жамоаси сафида ўзгариш  24 20:25"Локомотив" меҳмонда "Жайхун"ни мағлуб эта олмади  4 19:58"Реал" ва "Бавария" Доннарумма учун курашга киришиши мумкин  3 19:14"Фенербахче" Де Брюйне учун курашга қўшилди  5 18:27Расман: "Интер" 25 млн евролик трансферни амалга оширди  2 17:56ПФЛ: Ўзбекистоннинг 17 та клуби ОФК лицензиясига эга чиқди  1

Мўйдин Мамазулумов: “Нефтчи”да ўйнашни доим истаганман” News

Мўйдин Мамазулумов: “Нефтчи”да ўйнашни доим истаганман”

Янги мавсум аввалида “Нефтчи” жамоаси ўз таркибига Акрам Баҳриддинов, Музаффар Музаффаров, Саид Абдужабборов ҳамда бошқа жамоа сафида ижарада бўлган Ризо Айвазов каби футболчиларни таркибга жалб қилди.

Улар қаторида тажрибали Мўйдин Мамазулумов ҳам бор. Тошкент йиғинида фарғоналиклар сафига кушилган футболчи жамоа билан 1+1 кўринишидаги битимга имзо чекди. Шартнома имзолангач футболчи жамоадаги ўз мақсад ва режалари билан ўртоқлашди.

- “Нефтчи” сафига қўшилишим жуда тез содир бўлди. Аслида бошқа жамоадан таклиф бўлганди ва ўша клуб йиғинига йўл олаётган эдим. Бироқ кутилмаганда “Нефтчи”дан таклиф бўлди ҳамда фарғоналикларнинг чорловига розилик билдирдим. 2003-йили “Нефтчи”нинг ёшлар жамоасида ўйнаганман. Шу клуб орқали катта футболга қадам қўйганимни айтиб ўтишим керак. Жамоа билан шартнома имзолаганимдан хурсандман. Янги мавсумда “Нефтчи” ўз олдига қандай мақсад қўйса ушбу мақсад йўлида ўз голларим билан ёрдам бермоқчиман. Андрей Фёдоров менга ишонишини айтиб ўтди. Унинг ишончини оқлашга ҳаракат қиламан. Машғулотларда Жавоҳир Расулов, Аббос Махсталиев, Умид Қодиров ҳамда Музаффар Музаффаров сингари ўйинчилар билан яхши чиқишяпмиз. Шерзод Ҳакимовни алоҳида эътироф этаман. Шу қатори Бахтиёр Ёқубовни ҳам аввалдан биламан. “Нефтчи”нинг қандай ашаддий мухлислари борлигини ҳамма яхши билса керак. Улар бизни доим  қўллаб-қувватлаб туришса, биз футболчилар улар учун ўйнаймиз, мухлислар учун ғалаба қозонамиз, - деди Мўйдин Мамазулумов

"Нефтчи" матбуот хизмати


Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика