Моуринью - “Тоттенхем“ футболчиларига: “Мен истаганингиз бўламан, отангиз, қиз дўстингиз, дўстингиз"
22 nov 2019 13:42
News
Моуринью - “Тоттенхем“ футболчиларига: “Мен истаганингиз бўламан, отангиз, қиз дўстингиз, дўстингиз"
Португалиялик жамоа билан суҳбатлашди ва футболчиларнинг саволларига жавоб берди. 56 ёшли мутахассисга унинг “Тоттенхем“да ҳеч қачон ишламаслиги ҳақидаги аввалги гаплари эслатилди. Моуриньюнинг таъкидлашича, бу фақат жамоатчилик учун яратилган образ бўлган холос.
Жозе шунингдек, футболчилар билан суҳбатда шундай деди: “Мен сизнинг отангиз, дўстингиз, қиз дўстингиз, хоҳлаган одамингиз бўламан“.
Моуринью Уго Льорис, Харри Кейн, Тоби Алдервейрелд, Харри Уинкс, Деле Алли, Эрик Даер ва Кристиан Эриксен билан индивидуал тарзда суҳбат олиб борди. Мураббий уларни клубда қолишларига ишонтиришга уриниб кўрган.
Хабар қилинишича, Моуриньюнинг жамоа билан бўлган учрашуви футболчиларда катта таассурот қолдирган. Моуринью 20 ноябрь куни “Тоттенхем“ни ўз қўлига олди. Мураббийнинг лондонликлар билан шартномаси 2022/23 мавсум охиригача тузилган.
Comments