Latest news

22:08Максим Шацких: "Жамоамизда "Андижон" даражасига мос бўлмаган футболчилар бор"  10 21:58Суперлига. Қизил карточка кўрсатилган ва гол инобатга олинмаган ўйинда "Қизилқум" ва "Бунёдкор" муросага келди  19 21:47Камолиддин Тожиев: "Майдонда ўн киши қолиб ҳам ўзимизни кўрсата олдик"  9 21:03Суперлига. "Бобур Арена"да дарвозаларга 8 та гол урилган оқшомда "Пахтакор" "Андижон" устидан ғалаба қозонди  238 20:10Бу йил Супелигада ким чемпион бўлади? Сунъий интеллект жавоб берди  19 19:51"Реал" "Кристал Пэлас" ярим ҳимоячисига кўз тикди  5 19:22"Эвертон" "Манчестер Сити" ҳимоячисига даъвогар  0 18:49МЮ ҳужумчисини "Наполи"га қўйиб юборишга тайёр  1 18:20Агуэро: "Ўзимни мураббий сифатида тасаввур қилолмайман"  1 17:48"Тоттенхэм" ярим ҳимоячиси 2026 йилгача майдонга тушмайди  0 17:25"Нефтчи" "Машъал"га ҳеч қандай имкон қолдирмаган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  2 17:06"Реал" бош мураббийи икки ҳимоячига ишонмаяпти  7 16:43"Бобур Арена" "Андижон" – "Пахтакор" учрашувига тайёр!  7 16:11Чемпионлар Лигасига қачон қуръа ташланади?  9 15:56АПЛ клубининг энг ёш эгаси 30 ёшдан кичик. Бу ким?  1

Моуринью Шомуродовнинг трансфери ҳақида гапирди (ўзбек тилида томоша қилинг) News

Моуринью Шомуродовнинг трансфери ҳақида гапирди (ўзбек тилида томоша қилинг)

"Рома" бош мураббийи Жозе Моуринью клуб матбуот хизматига берган интервьюсида жамоага яқинда келиб қўшилган ўзбекистонлик ҳужумчи Элдор Шомуродов ҳақида берилган саволга жавоб берди.

- Шомуродов жамоага нима бера олади деб ўйлайсиз?

- Жуда кўп нарса. Элдор билан шартнома имзолаганимизда жамоага тезлик ва ҳаракатчанлик керак эди. Ҳужумдаги тезлик ва ҳаракатчанлик. Биз Элдорнинг трансферидан мутлақ қониқиш ҳосил қилдик. Ўша куннинг ўзида бу трансферга ажойиб реакциялар бўлди. Кўпчилик ҳам буни кутмаганди. Сабаби, трансферлар бозори жуда шафқатсиз жой. Бундай ажойиб трансферни амалга ошириш эса албатта ажойиб. Ушбу йигитлар билан биз ўз жамоамизни қурамиз. Тўғри, бизда дунёнинг энг кучли таркиби йўқ. Лекин, ҳеч ким бизга "сизлар кейинги ўйинни ютолмайсизлар" дея олмайди.

Жеконинг кетиши ҳам жамоага ёмон таъсир ўтказди. "Бетис" билан ўйинга қадар бу жамоада ўз аксини кўрсатди. Эдин бошқа клубга ўтаётгани сабаб бизда шубҳалар пайдо бўла бошлади. Янги ўйинчи билан шартнома имзолашга улгурамизми йўқми... Ўйинчиларим бу вазиятдан ҳавотирда эдилар. "Бетис" билан ўйинга икки кунгина қолганида етиб келган Шомуродов эса ўзини жуда ажойиб кўрсатди. Элдор тезда ўзини қандай тоифадаги ўйинчи эканлигини кўрсатиб қўйди, - дейди португалиялик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, Шомуродов "Рома" сафида 2та ўртоқлик ўйинида майдонга тушиб, 2та гол ва 2та ассист қайд этди.




Rating: +53   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика