Latest news

02:13ЕЧЛ. "Қорабоғ", "Пафос" ва "Брюгге" саралашнинг сўнгги босқичидаги илк баҳсларни ўз фойдаларига ҳал қилишди  0 02:02Ла Лига. Мбаппенинг пенальтидан киритган голи "Реал Мадрид"га илк турдаги ғалабани тақдим этди  27 02:00Муҳаммад Салоҳ Англия профессионал футболчилар уюшмаси талқинига кўра АПЛнинг энг яхши футболчиси деб топилди  0 01:54Англия профессионал футболчилар уюшмаси АПЛ рамзий терма жамоасини эълон қилди  0 01:10Фарҳод Нишонов: "Вазиятлардан фойдаланганимизда ўйин сценарий бошқача кечиши мумкин эди"  0 00:56Неъматилло Қуттибоев: "Бугунги ғалаба – қаҳрамонлик. Йигитлар ва мухлисларга раҳмат"  0 00:50Гвардиола "Сити" билан шартномасини узайтирадими? Мураббийнинг ўзи жавоб берди  1 00:25"Арсенал" Троссарднинг маошини сезиларли даражада оширмоқчи  0 23:30Эрон. "Истиқлол" илк турда "Трактор"ни мағлубиятга учратди  1 23:23Гарначо "Бавария"га йўқ деди. Футболчи "Челси"га ўтмоқчи  2 22:25"Наполи" "Жирона"дан 20 млнлик трансферни амалга оширди  0 21:45"Марсель" жанжалкашларни расман бадарға қилмоқда. Рабьога таклифлар бор  1 21:01ПФЛ Бергер тизимини бекор қилса, янги тақвимда тарихий омиллар ҳисобга олинадими?  9 20:51Моуринью мураббий сифатида ўсишига ёрдам берган футболчи ҳақида гапирди  9 20:25Мбаппе Доннарумманинг ПСЖдаги ҳолати ҳақида: "Бу оғир ва адолатсиз давр"  3

Моуринью МЮдан учралган мағлубиятдан сўнг нималар деди? News

Моуринью МЮдан учралган мағлубиятдан сўнг нималар деди?

"Тоттенхэм" бош мураббийи Жозе Моуринью АПЛнинг 15-турида "Манчестер Юнайтед"дан учралган мағлубиятдан (1:2) сўнг матбуот анжуманида иштирок этди.

"Дастлабки 30 дақиқа яхши ўйнай олмадик, кейин жамоа ўзига келгандек кўринди. Аммо илк 30 дақиқада МЮ агрессив ўйин кўрсатди ва ғалабага муносиб эди.

"Манчестер Юнайтед" ўз уйида мухлисларидан фойдаланишини билардик. Улар таркибида ёш йигитлар кўп ва рақиб тезкор ўйин кўрсатиб, прессинг уюштиришини кутгандим. Бу ҳақида йигитларга айтдим, аммо улар гапимга жиддий эътибор қаратишмади.

"Тоттенхэм" агрессивроқ бўлишини хоҳлагандим. Биз курашларда кўпроқ ютишимиз, баҳсларнинг стартида тезкор ўйин кўрсатишимиз керак.

Бугун биз ҳис қилган нарсани рақиблар бизга қарши баҳсда сезиши лозим. Бизга қарши ўйнаётган жамоаларни вазият оғирлигини ҳис қилишга мажбурлаш керак.

Бугун активдан кўра кўпроқ пассив бўлдик" - дейди Моуринью.

Rating: +17   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика