Latest news

22:13Расман: "Лион" Эндрикни "Реал"дан ижарага олди  0 21:59Элит ОЧЛ. "Ал Иттиҳод" – "Насаф": Бензема ва Канте асосий таркибда!  4 21:34ФИФА "Ал Насср"га қўйилган трансфер тақиқини бекор қилди  3 21:09"Бавария" етакчиси Австрияни забт этди  0 20:42Futsal Awards-2025 маросими ўтказилади  0 20:25"Рома" МЮ ҳужумчисини қўлга киритишга яқин  2 19:58"Барселона" Тер Штегеннинг келажаги бўйича қарор қабул қилди  1 19:30Апелляция иш берди: ПСЖ футболчисининг жазоси енгиллашди  3 19:02"Динамо" бразилиялик футболчиси билан хайрлашди  1 18:34"Нефтчи" , "Пахтакор", "Динамо" ва "Навбаҳор" футболчилари жаримага тортилди — Тартиб-интизом қўмитаси  8 18:08Аморим "Манчестер Юнайтед"нинг қишки трансфер бозоридаги позициясини очиқлади  5 17:48TVCOM'да бугунги тақвим: “Насаф” юлдузли “Ал-Иттиҳод”га қарши, “Арсенал” Лига Кубогида ва бошқалар  0 17:41"Динамо" БААда йиғин ўтказади  2 17:13Неймар операцияни бошдан кечирди  4 16:46"Андижон" "Ал Аҳли"га қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум қилинди  5

Моуринью: "Кимлардир бу АПЛ эканлигини тушуна оладими?" News

Моуринью: "Кимлардир бу АПЛ эканлигини тушуна оладими?"

"Тоттенхэм" бош мураббийи Жозе Моуринью АПЛнинг 29-тури доирасида "Бернли"га қарши ўйиндан кейинги фикрлари билан ўртоқлашди.

Ўйин ҳақида

"Лукас Моура ва Жованни Ло Чельсонинг ҳолати асосий ролни ўйнади.

Истасам ўйин ҳақида ҳеч нима демайман. Лекин, биринчи бўлимдаги йўқ нарсаларимиз иккинчисида пайдо бўлди.

Иккинчи таймда нисбатан яхшироқ ўйнашни бошладик. Бироқ батафсил гапиргим келмаяпти.

Моура, Ло Чельсо, Алли, Бергвейн - улар қаттиқ чарчашди ва бу яққол сезилди. Бироқ кучга тўла футболчилар ўйинга кўпроқ эффект беришини кутгандим.

Кимлардир бу АПЛ эканлигини тушуна оладими? "Бернли" майдонидаги ўйин жамоага катта тажриба бўлади. Умид қиламанки, келаси мавсумда чиройлироқ ўйин кўрсата оламиз.

Жамоани яхшилаш мақсадида ишлаяпман. Бироқ мураббийга ҳам яхши футболчилар керак"

Танги Ндомбеле ҳақида

"У АПЛдаги ҳар бир ўйинидаги дақиқасидан унумли фойдаланмоқда. Унга қадар ҳам барча футболчилар янги давлатидаги илк мавсумида катта қийинчиликларга дуч келишган.

Унинг иқтидори юқори, бироқ АПЛда бундан-да яхшироқ ўйин кўрсатиш кераклигини у тушуниб олиши керак. У жамоага керакли футболчи ва шу боисдан имконият олишда давом этади"

Ҳужумчилар ҳақида

"Чоршанба кунидаги 95 дақиқадан кейин Алли бугун яхши ўйнади. Агарда илк дақиқада яратилган вазиятда марказда Алли эмас, ҳақиқий ҳужумчи бўлганида дарвозани ишғол қилган ва катта эҳтимол билан учрашувда ғалабага эришган бўлардик. Ҳужумкор футболчилар ҳам ҳужумчи ролини бажаришда ҳаракат қилишмоқда, аммо барибир улар ҳужумчи эмас. Ҳа, таркиб борасида оғир дамларни ўтказяпмиз. Келаси мавсумда барчаси яхши бўлиб кетади"

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика