Моуринью "Женоа"га қарши ўйиндан сўнг: "Келинглар, футболга бошқачароқ ном ўйлаб топамиз"
		
		05 feb 2022 23:16
        News	
	 
				 
				Моуринью "Женоа"га қарши ўйиндан сўнг: "Келинглар, футболга бошқачароқ ном ўйлаб топамиз"
Клуб устози Жозе Моуринью Заньоло томонидан киритилган голнинг бекор қилинишини қаттиқ танқид остига олди. Мураббийнинг фикрича, ўша ҳолатда "Рома"нинг тоза голи инобатга олинмади. Ўша вазиятда Тэмми Абрахам ҳужум пайти қўполлик ишлатган деб топилиб, гол бекор қилинганди.
"Агар ҳакам тўғри қарор қабул қилган бўлса, унда биз шунча йиллардан бери севиб томоша қиладиган ўйинимиз ўзгариб кетибди. Бу энди бошқа спорт тури. Агар ўша жойда ростдан ҳам қўполлик бўлган бўлса, бу футбол эмас. Келинглар, футболга бошқачароқ ном ўйлаб топамиз.
Агар ҳакам хато қилди деб оладиган бўлсак, бундан биринчи бўлиб ҳакамнинг ўзи ҳафа бўлади. Бу ҳолат эса "Рома" учун одатий ҳолга айланиб бўлди. Бу каби тушунарсиз қарорлар ушбу мавсумнинг ўзида жуда кўп такрорланмоқда.
Бошқа бир вариант ҳам бор. "Рома" куч-қудратга эга томонларнинг наздида жуда кичкина клуб. Шу жойида мен ўз сўзимни якунлайман. Айни дамдаги Моуринью бу ерга саккиз ой олдин келган мураббийдан тамомила фарқ қилади", -дейди Жозе Моуринью.
Similar news
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
                    Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Comments