Моуринью иккита ўйинга дисквалификация қилинди
16 nov 2022 12:56
News
Моуринью иккита ўйинга дисквалификация қилинди
"Рома" бош мураббийи Жозе Моуринью Италия чемпионатида дисквалификация олди.
Португалиялик мутахассис "Торино" (1:1)га қарши 15-тур доирасидаги ўйинда қизил карточка олиши ортидан иккита ўйинга четлаштирилди. У ҳакам Антонио Рапуанонинг қарорларидан норозилигини очиқдан-очиқ баён қилгани учун қизил карточкага лойиқ кўрилган эди.
Шундай экан, Моуринью "Рома"ни "Болонья" (4 январь) ва "Милан" (8 январь)га қарши ўйинларда майдондан бошқара олмайди.
"Рома" 15 турдан сўнг 27 очко жамғарган ҳолда Италия чемпионатида 7-ўринда бормоқда.
Link :
Source : La Gazzetta dello Sport
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments