Latest news

15:35"Олимпик"нинг қарзи 3 миллиардга етди, 4 ойдан буён маош йўқ  1 15:20"Тоттенхэм" яна оғзидаги ошни "Арсенал"га олдирмоқда   2 14:55"Реал" собиқ футболчиси "Байер"га ўтади  2 14:23"Эвертон" "Саутгемптон" вингерини 50 млн евро эвазига сотиб олди  0 13:55"Фенербахче", "Ризеспор" академиялари қатнашган халқаро турнирда "Бунёдкор-2011" бош совринга эга чиқди, иккинчи ўрин "Пахтакор-2011"га насиб қилди  1 13:35Факт. "Сўғдиёна" ўз тарихида учинчи маротаба Ўзбекистон Кубоги ярим финалига чиқди   1 13:1516 ёшли Рио "Ливерпуль" тарихига кирди   3 12:55Факт. "Навбаҳор" 8 йилдан сўнг дарвозасидан 4 та гол ўтказди  4 11:46"Сўғдиёна" мураббийи: "Бу йилги мақсадимиз - Ўзбекистон Кубоги"  7 11:21Факт. "Сўғдиёна" Ўзбекистон Кубогида 20 йилдан сўнг "Навбаҳор"ни ютди  4 10:50"Реал" футболчиси Лига 1 чемпионатига кўчиб ўтиши мумкин  0 10:33Пролига. Бугун 13-тур якунланади  0 10:05ПСЖ Доннаруммага нарх белгилади  7 09:40МЮнинг яна бир иқтидор соҳиби ёзда жамоани тарк этмоқчи  4 09:17Анчелотти нима сабабдан Неймарни термага чақирмаганига изоҳ берди  0

Моуриньонинг ёрдамчиси кетмоқда. Улар 17 йил бирга ишлашди News

Моуриньонинг ёрдамчиси кетмоқда. Улар 17 йил бирга ишлашди

Бугун МЮ матбуот хизмати 2000 йиллардан буён Жозе Моуриньога ёрдам бераётган 42 ёшли мураббий Руй Фариянинг кетишини расман маълум қилди.

Улар борасидаги айрим маълумотларга тўхталамиз.

• Моуриньо каби Фария ҳам футболни юқори даражада ўйнамаган. У фаолиятини жисмоний тарбия ўқитувчиси сифатида бошлаган, Моуриньо "Барса"да Ван Галнинг ёрдамчиси бўлиб ишлаган вақтда улар бир бири билан танишиб қолишган.

• Фария ва Моуриньо 2001 йилдан эътиборан бирга ишлашни бошлашган. Ўшанда Жозе "Лейрия" жамоасига иккинчи марта бош мураббий этиб тайинланганди. Моур Фарияни жамоага жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий ҳамда видеотаҳлилчи сифатида ишга таклиф қилган. Кейинчалик Фария Моуриньонинг ассистенти бўлди ва  Португалия, Италия, Испания ва Англияда у билан бирга ишлади.

• Моуриньо бирор марта Фариянинг характери ҳақида гапирмаган. 2011/12 йилги мавсумда улар бирга "Реал"да ишлашди ва Фарияни ҳакамлар билан баҳслашгани учун 4 бора четлатишди. 2013/14 йилги мавсумда, Жозе "Челси"га қайтганида бош ҳакам Майк Дин билан бўлган воқеадан кейин 4 ўйинга дисквалификация қилинди.

• "Қачондир мен ўз ўқувчиларим ҳақида гапирсам, 2000 йилдан кейин мен билан асосий инсон ҳақида гапираман. Унда бошқаларга қараганда потенциал кўпроқ. Агарда у эртага бош мураббий бўлишни истаса, юқори даражада ишлай олади. Шунчаки у буни исташи ва ғалабаларга чанқоқ бўлиши керак", - деганди бир неча йиллар олдин Моуриньо Фария ҳақида.

• Демак, унинг шундай хоҳиши бугун пайдо бўлди: бугун МЮ Фария жамоани тарк этишини маълум қилди. "Олға интилишни ўйладим, бу эса жуда яхши ҳолат. Биз 17 йилни ўтказдик. Бироқ менга янги чақирувлар керак. Ўтган йиллар ва дарслар, сабоқлар учун Жозе Моуриньога миннатдорлик билдираман", - деди Фария.

• "Лейрия, Порту, Лондон, Милан, Мадрид, яна Лондон ва Манчестер. Машғулотлар, ўйинлар, саёҳатлар, сабоқлар, ғалабалар, мағлубиятлар, қувонч кўз ёшлари. Интеллигент талаба энди экспертга айланмоқда. Сени соғинаман, дўстим! Мураббийлик фаолиятингга омадлар тилайман", - деди Моуриньо.

• Миш мишларга кўра, Фария МЮнинг 18 ёшлилар жамоаси бош мураббийи Киран Маккеннинг ўрнини эгаллайди. Бироқ Фариянинг ўзи ҳам кейинги иш жойини маълум қилмаяпти.

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика