Моуриньо: "Ван Гал МЮга олиб келган менталитетни ўзгартириш қийин бўлади"
07 aug 2016 11:12
News
Моуриньо: "Ван Гал МЮга олиб келган менталитетни ўзгартириш қийин бўлади"
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Жозе Моуриньо Луи ван Галдан сўнг жамоанинг ўйин услубини ўзгартириш қийин бўлишини айтди.
"Менинг жамоаларим ван Галникидан ажралиб туради. Жамоаларим уникидан яхши демоқчи эмасман. Умуман йўқ. Уларни фарқи бор.
Қайтараман, жамоаларим ван Галникидан фарқ қилади. Динамикани ўзгартириш доимо қийин. Қўл остимда 20 нафар янги футболчи бўлганида осонроқ бўларди. 2 йил давомида менга тўғри келмайдиган усуллар МЮга сингдирилди. Икки йиллик машғулотдан сўнг футболчилар бу услубдан автоматик равишда фойдаланадиган бўлиб қолади ва буни ўзгартириш қийин. Аммо жамоа менталитетини ўзгартириш учун қўлимиздан келган барча ишни бажарамиз. Футболчилар ҳам шунга ҳаракат қилишмоқда" - дейди Моуриньо.
Link :
Source : championat.com
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Comments