Latest news

00:27Ёзги транфер ойнасида рекорд даражада кўп трансфер амалга оширилди – ФИФА  1 00:08Англиялик уч нафар футболчи жароҳат сабаб терма жамоанинг сентябрь ойидаги ўйинларини ўтказиб юборади  0 23:45Муҳаммад Салоҳ "Ливерпуль" билан ўз келажаги бўйича музокара ўтказади  1 22:52Қирғизистон термаси Эронга қарши ўйинга тайёргарлик кўрмоқда  3 22:16Маурисио Почеттино шу ҳафта янги жойда иш бошлайди  1 21:52ОКМК 120 дақиқа давом этган назорат ўйинида "Олимпик"ни мағлубиятга учратди  2 21:23Отабек Шукуров: "Туркиядаги муаммолар сабаб, клубимни ўзгартиришга мажбур бўлдим. Ҳозир янги клубим эмас, терма жамоамиз манфаати ҳақида кўпроқ қайғурмоқдаман"  5 21:00 Ўзбекистон миллий термаси машғулоти: Ҳусанов, Шомуродов ва Турғунбоев жамоага қўшилди  0 20:44Ўзбекистон миллий терма жамоасининг тўлиқ таркибдаги машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  3 20:31Ўзбекистон футзал терма жамоаси Бразилияга қарши иккита ўртоқлик ўйини ўтказади!  5 20:05"Реал"нинг яна икки футболчиси жароҳат олди  0 19:55ЎФА президенти Абдусалом Азизов Ўзбекистон терма жамоаси билан учрашди  8 19:37Дешам: "Килиан Мбаппе робот ёки супермен эмас"  5 19:14Жоан Лапорта: "Флик баҳона изламайди ва бор имкониятидан максимал фойдаланишга уринади"  5 18:50Куман Бергвейннинг "Ал Иттиҳод"га трансфери ҳақида: "26 ёшда пул — асосий мақсадингиз бўлмаслиги керак"  2

Моуриньо учрашув вақтида нега Рохони банан билан сийлади? News

Моуриньо учрашув вақтида нега Рохони банан билан сийлади?

"Манчестер Юнайтед" ҳамда "Ростов" ўртасидаги Европа лигаси 1/8 финал жавоб учрашувида (1:0) мезбонлар устози Жозе Моуриньо ҳимоячи Маркос Рохога банан узатди.
Учрашувдан сўнг Жозе Моуриньо, Рохо илтимоси билан "Юнайтед"нинг 12-футболчиси майдонга тушишга мажбур бўлди - аргентиналик банан сўради. "Агар сиз ҳаётингизда бир марта бўлса ҳам чарчаган бўлсангиз, организмингиз нима талаб қилаётганини билишингиз лозим. Футболчи банан сўради ва бу кулгили эмас. Бу ўйинчига нисбатан ҳурмат" - дейди баҳсдан кейин Моуриньо.

Бу вазиятни илмий тарафдан муҳокама қилишга уриниб кўрамиз. Одатда футболчилар ўйиндан бир неча соат олдин овқатланишади, кейин эса - баҳсдан ярим соат ўтиб, биринчи навбатда оқсилли ёки углеводлар билан бойитилган егуликни тановул қилишади. Таркибида углевод ва витаминлар кўп бўлган банан футболчига учрашувдан олдин энергия беради, ундан кейин эса кучни тез тиклашга керак бўлади. У қондаги шакар миқдорини тиклайди. Тахминимизча, чарчаган Маркос Рохо мушакларига энергия керак бўлган ва бу ерда Моуриньонинг вариантлари кам эди - футболчини захирага олиш ёки унинг организмига керак бўлган мевани бериш. Ёки, масалан, углеводлар билан бойитилган энергетик батонча.

Футболда учрашув вақтида овқатланиш тўғри эмас. Аммо Рохо баҳс пайтида тановул қилган "Юнайтед"нинг биринчи футболчиси эмас: Масалан, сэр Алекс Фергюсон 2006 йилда қўшимча куч бўлиши учун Рио Фердинандни печенье билан сийлаган. Шунга ўхшаш ҳар бир ҳикоя ғалати туйилиши мумкин, бироқ бошқа спорт турларига эътибор берсак, ўйин вақтида тановул қилиш зарардан кўра кўпроқ фойда бериши мумкин.
Собиқ теннисчи, Энди Роддик ва Энди Маррей устози Брэд Гилберт ўзининг китобида шундай ёзган: Энергетик маҳсулотлар ҳар бир учрашув олдидан теннисчининг сумкасида бўлиши шарт. Одатда банан ёки батончик, бу бўлмаса йогурт ва сутли коктейл ҳам яхши фойда беради. Буларнинг ҳисобига организм спортчининг мушаклари ишлашига ёрдам берадиган гликоген, оғир углеводни қабул қилади ва энергия қўшилади. Кўплаб теннисчилар баҳслар давомида банан тановул қилишади (улар орасида ҳамюртимиз Денис Истомин ҳам бор), аммо бу ерда яна бир жиҳатга эътибор қилиш лозим, бананни шошилмасдан, секин ейиш керак. Акс ҳолда 2006 йил Рафаэль Надаль билан содир бўлган воқеа такрорланиши мумкин. Ўшанда банан унинг томоғига тиқилиб қолган эди.

Энергияни тиклашнинг бошқа йўллари ҳам мавжуд. 1980 йилларда учта "Катта шлем" турнирларида ғолиб бўлган чехиялик Иван Лендл сетлар орасидаги танаффусда алюмин фольгага ўралган товуқ оёқларини тановул қилиб, кучини тиклаган. Товуқ гўшти энг фойдали ҳисобланади ва у организмга захира оқсилларини беради, бироқ уни ҳазм қилиш учун 5 соатдан 20 соатгача вақт кетиши мумкин. Тановул қилишда спорт тури ҳам муҳим - Маркос Рохо майдонда товуқ оёғи билан югуриб юриши ғалати кўринган бўларди.
Банан ва Маркос Рохо воқеаси футболда яна такрорланиши қийин - ёшлар жамоаларида (кўпроқ Ўзбекистон ва Россияда) мураббийлар йигитларга баҳс вақтида хатто сув ичишга ҳам руҳсат беришмайди, бироқ организм ҳар 15 дақиқада сувга муҳтож бўлади. Банан ҳақиди жиддий гаплардан кўра, ҳазиллар кўпроқ бўлиши аниқ, Жозе Моуриньо эса бу ишни бошқа қилмаса керак. Лекин бу ҳикоядан бошқа нарсани билиш олиш лозим - Моуриньо банан туфайли Рохони Янгга алмаштирмади, аргентиналикка қўшимча куч берди ва ҳар қандай ҳолатда ҳам футболчиларни сўнгги кучи қолгунча майдонда курашгани қолдира олишини исботлади.
Rating: +24   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика