Latest news

19:20"Брентфорд" — "Манчестер Сити". Таркиблар маълум  1 19:05Чемпионлик учун кураш авжида. "Нефтчи" ва "Насаф"нинг Суперлигадаги тақвими қандай?  8 19:00"Қизилқум" — "Машъал" 0:0 (Матнли транслация)  0 18:58"Нефтчи" "водий дербиси"да "Андижон"ни мағлуб этди ва "Насаф" билан орадаги фарқни 2 тагача қисқартирди  59 18:53Суперлига. "Сўғдиёна" меҳмонда "Шўртан"ни кичик ҳисобда мағлуб этди  5 18:31Артём Петросян: "Локомотив" футболчилари Суперлига даражасида. Улар бежиз лига пешқадами эмаслигини кўрсатишди"  0 18:05"Севилья" — "Барселона". Таркиблар маълум  11 18:01ОПЛ. "Сабаҳ" меҳмонда "Карван"дан устун келди, Раҳмоналиев 89 дақиқа ўйнади  0 18:00Про лига. "Арал" "Жайхун"ни, "Локомотив" "Олимпик"ни мағлуб этди  2 16:33Суперлига. "Насаф"нинг қоқилиши интригани қайтарадими? "Нефтчи" учун ажойиб имконият  5 14:50"Чақирувдан хурсандман, боримизни бериб ҳаракат қиламиз" - Анваржон Ҳожимирзаев "Сурхон" устидан ғалаба ва миллий жамоага таклиф этилгани ҳақида  8 14:25"Наполи" Англия терма жамоаси ярим ҳимоячисини нишонга олди  1 13:58Бруну Фернандеш "Манчестер Юнайтед"дан кетиши мумкин  6 13:27"Реал" Родри учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум бўлди  6 13:01"Арсенал" "Реал"нинг ёш юлдузини сотиб олмоқчи  0

Моуриньо: "Сафарда 4:1 ҳисобидаги ғалаба - жуда яхши натижа" News

Моуриньо: "Сафарда 4:1 ҳисобидаги ғалаба - жуда яхши натижа"

"Тоттенхэм" бош мураббийи Жозе Моуриньо "Вольфсберг"га қарши ўйиндан сўнг (4:1) ўз фикрларини билдирди.

"Биз аниқ мақсад асосида ўйнашимиз лозим эди ва бу амалга ошди. Биринчи бўлимдан сўнг ҳисоб 3:0 дан ҳам яхшироқ бўлиши керак эди. 

Иккинчи таймда хатога йўл қўйдик ва "Вольфсберг"да имконият пайдо бўлди. "Эвертон"га қарши ўйин (4:5) ҳолатлари кузатила бошлади. Ўйинни назорат қилаётган пайт хатога йўл қўйсанг, бу рақибга имконият беради ва ўйин ўзгариб кетиши мумкин. Бизда барчаси амалга ошди. Аммо ҳисоб 2:3 бўлиб қолиши ҳам мумкин эди. 

Биз ишончли тарзда ўйинни назорат қилдик, кўплаб вазиятлар яратдик. Ўйлайманки, сўнгги гол ўйин тақдирини ҳал қилди. Сафарда 4:1 ҳисобидаги ғалаба - жуда яхши натижа.

Ғалабани фантастик деб ҳисобламайман. Шунчаки яхши, ёқимли ҳислар. Уйга қайтаётганда, эртанги машғулотлар вақтидаги кайфият мағлубият ҳолатида бўлмайди. 

Бир неча футболчиларимизга дам бера олдик. Масалан Сон фақатгина 45 дақиқа ҳаракат қилди", - деди Моуриньо. 

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика