Latest news

10:50"Челси" яна бир футболчисини сотиб юборди  0 10:19Дарвин Нуньеснинг "Ал Ҳилол"даги маоши маълум  1 09:48"Челси" Жексонга нарх белгилади  1 09:17Пролига ҳам қайтмоқда. 11-турнинг расмийлари маълум  0 08:46Opta АПЛ ғолиблигига даъвогарлар рейтингини эълон қилди  3 08:15Суперлига. Бугун иккита учрашув бор  7 07:41Месси майдонга тушманган баҳсда Суарес бош қаҳрамонга айланди  4 07:15Суперлига. "Динамо" сафарда камбэк амалга оширди, "Навбаҳор" эса ўз майдонида "Сўғдиёна" билан дуранг ўйнади  0 00:50U-20 Осиё кубоги саралаши. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Баҳрайнни ўта йирик ҳисобда таслим қилди  1 00:42Отабек Нарзуллаев: "Бугун айниқса ҳимояда кўп хато қилдик"  4 00:25Вадим Абрамов : "Ғалабадан хурсандман, лекин бундай ўйнаш керак эмас"  4 23:31"Милан" "Брюгге"дан салкам 40 млнлик трансферни амалга оширди  0 23:25Сергей Лушчан: "Тенг кучли жамоалар кураши гувоҳи бўлдик"  4 23:15Расман: Томас Мюллер Канада клуби сафига бориб қўшилди  0 22:50Иван Бошкович: "Асосийси жамоамизда ўйин бор"  2

Моуриньо "Порту"да бўлган ажойиб воқеа ҳақида гапирди News

Моуриньо "Порту"да бўлган ажойиб воқеа ҳақида гапирди

"Тоттенхэм" бош мураббийи Жозе Моуриньо "Порту"да бўлган қизиқарли воқеа ҳақида гапирди.

"Менинг сардорларим жамоада етакчи бўлишмаган. Кўпчилик одамлар шундай ўйлашади: қўлида боғичи бор, у сардор, у жамоанинг етакчиси... Йўқ! Кўплаб ҳолатларда сардор етакчи футболчи бўлмайди. Гапимни аниқ тушунтира олдим деб ўйлайман. 

Ушбу икки йигит (Занетти ва Терри), улар етакчи эдилар. Агарда етакчилар кўп бўлса, сенинг мураббийлигингнинг баракаси янада кўпроқ бўлади. Сен ўзингнинг мураббийлигинг ҳақида кўпроқ ўйлайсан. 

"Порту"да Жорж Коста бўлар эди. Бир куни "Белененшеш"га биринчи бўлимдан кейин 0:2 ҳисобида мағлуб бўлаётгандик. Кийим алмаштириш хонасига кетаётганимда футболчилар жуда ғамгин ҳолатда эканлиги кўрдим.

Кийиниш хонасига бораётган вақтим Жорж Коста менга қараб: "Илтимос, ташқарида 2 дақиқа кутиб туринг". У эшикни ёпди ва ичкарига кириб кетди. Ичкарида у футболчиларни калтаклади. У эшикни очди ва: "Энди бемалол кираверинг".

У кийиниш хонасида мен қилишни истаган ишни ўқиб оларди ва ўзи бажарарди. 3:2 ҳисобида ғалабага эришдик. Кошта умрида гол урмаган марказий ҳимоячи эди. Ўша куни 2 бора рақиб дарвозасини ишғол қилди. 

Айтмоқчиманки, сардорлар майдонда эмас, кийиниш хонасида етакчи бўлишлари керак. Бунинг катта, улкан фарқи бор. Сен бундайларни ўзинг ярата ололмайсан, сотиб ололмайсан. Улар шундай туғилишлари керак. Шу орқали сенинг жамоанг барчадан бир қадам олдинда бўлади.

Бироқ ҳозирги футбол бошқаа картиналарга тўлиб кетди. Одамлар эндиликда жамоанинг асосий етакчисига катта эътибор беришни бошлашмоқда. 

Менга эса кийим алмаштириш хонасидаги етакчилар кўпроқ ёқади", - деди Моуриньо.

Rating: +15   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика