Моуринью нима учун "Рома"ни танлаганини айтди
20 jun 2021 16:46
News
Моуринью нима учун "Рома"ни танлаганини айтди
"Рома" бош мураббийи Жозе Моуринью айнан нима сабабдан ушбу клубни танлаганини айтди.
"Рома" менинг хизматларимни жуда қаттиқ истади. Барчаси тез бўлиб кетди. "Тоттенхэм"дан кетган кунимнинг тушидан кейин "Рома"дан қўнғироқ бўлди. Воқеалар ривожи тезлашиб кетди.
"Рома" 20 йилдан буён совринлар юта олмаяпти. Улар клубга тажрибали инсон кераклигини айтишди ва барчаси шаффоф бўлишини маълум қилишди. Уларнинг ғоясини тушуниш учун менга кўп вақт керак бўлмади.
Раҳбарият менинг олдимга ажойиб топшириқларни қўйди ва кайфиятим кўтарилиб кетди. Одамлар янги бош мураббийни чақираётганда доимо юқори мақсадларни кўзлаши нормал ҳолат. Аммо бунинг учун доимо чин юракдан ишлаш керак", - деди Моуринью.
Link :
Source : Goal
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Comments