Latest news

18:14Абрамович Туркия клубининг акция пакетларини сотиб олмоқчи  0 17:47"Нефтчи" – ОКМК ўйинидаги вазият четлатишга хосмиди? Суперлиганинг 25-туридаги ҳакамлик таҳлили  3 17:27Алаба яна жароҳат олди  0 16:59Эшитдик-да! Аёллар ва футзал жамоаси энди Суперлига клублари учун мажбурий бўлмайди  3 16:39ОФК вакиллари Миллий футбол маркази билан танишди  0 16:19"Футбол олами". Бутсанинг таги билан бутсага тепишга қизил карточка берилмайди. Оёқни синдириш учун сал юқорига тепиш лозим...  7 16:03Расман: "Бавария" Компани билан ҳамкорлик қилишда давом этади  0 15:34"Андижон" "Ал Ҳалдия"га қарши қандай рангдаги либосларда ўйнаши маълум  2 15:13"Олтин тўп" соҳиби жароҳатидан фориғ бўлди  1 14:45Стадионни ларзага солган ўша Алибобо Раҳматуллаев ҳозир қаерда?  2 14:22Артета "Арсенал" АПЛда фаворит сифатида кўрилишини истамайди  3 13:54"Ноттингем Форест" янги бош мураббийи номини эълон қилди  1 13:30Лотар Маттеус: "Дунёда Ҳарри Кейндан яхшироқ ҳужумчини кўрмаяпман"  3 13:03МТЖ собиқ дарвозабони, меҳмонда зафар қучган мураббий, дублга эришган ҳужумчи — Суперлигада 25-турнинг энг яхшилари  5 12:30Цигер, Баҳромов, Ашортиа, Абдураҳмонов, Исмоналиев... Суперлига 25-тур рамзий терма жамоаси  2

Моуриньо: "ЖЧ иштирокчилари сонини кўпайтириш ғоясини тўлиқ қўллаб-қувватлайман" News

Моуриньо: "ЖЧ иштирокчилари сонини кўпайтириш ғоясини тўлиқ қўллаб-қувватлайман"

"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Жозе Моуриньо жаҳон чемпионати иштирокчилари сонини кўпайтириш ғоясини тўлиқ қуллаб-қувватлайди.

ФИФА президенти Жанни Инфантино мундиал иштирокчилари сонини 48 тагача кўпайтирмоқчи.

"Бу ғояни қўллаб-қувватлайман. Клуб мураббийи сифатида иштирокчилар сони ошиши туфайли учрашувлар сони ортиши ва дам олиш учун вақт камайишига йўқ дейишим мумкин. Аммо сон ортиши билан учрашувлар кўпаймайди. Клуб ва футболчилар шу йўл билан ҳимояланган бўлишади. 

Мен 3 та жамоадан ташкил топган 2 та ўйинли гуруҳни маъқул кўраман. Сен плей-оффга чиқасан ёки уйга қайтасан. Шундай қилиб, гуруҳдаги икки учрашув ҳал қилувчи аҳамиятга эга ва кўпроқ ҳаяжон баҳшида этади. Кучсизроқ ва тажрибасизлар 2 та баҳс ўтказиб уйга қайтиши мумкин. Аммо улар тажрибага эга бўлишади. Бунга турнирнинг финал қисмида қатнашганлик учун пул ҳам қўшилади.

Иштирокчилар сони кенгайтирилиши жаҳон чемпионати ижтимоий аҳамиятлироқ бўлишига олиб келади. Кўпроқ мамлакат, инфратузилма ва болалар ҳамда ўсмирлар футболига кўпроқ маблағ. Кўпроқ жамоалар иштирок этиши ҳис-туйғулар ортишига сабабчи бўлади. Кўпроқ мамлакатлар - африкаликлар, осиёликлар, америкаликлар бирга бўлишига ёрдам беради" - дейди Моуриньо.

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика