Latest news

13:50Расмус ўрнига Уоткинс? МЮ ҳужумида ўзгаришлар кутилмоқда  0 13:25"Динамо" легионери узоқ муддатга сафдан чиқди  0 12:51Алонсонинг биринчи қурбони: "Реал" мураббийи ҳимоячилардан биридан воз кечди  1 12:23"Динамо" етакчиларидан бири жиддий жароҳат олди. У Туркияда операция қилинади  2 11:57"Машъал" 3 нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  0 11:30Ибрагимович Мессининг жамоадошларини танқид қилди: "У ҳайкаллар билан ўйнамоқда"  15 10:40"Астон Вилла" бир қатор футболчилар билан хайрлашди  0 10:12Лионель Месси кежалаги борасида бир қарорга келди  19 09:55КЖЧ. "Ал Ҳилол" тўртта гол уриб, "Манчестер Сити"ни мусобақадан чиқариб юборди  43 09:43ОКМК дарвозабони жамоани тарк этишга яқин  1 09:10"Ким қолишни истамаса, хайр!". "Интер" сардори Лаутаро ЖЧни тарк этганига муносабат билдирди  6 08:44Сенсация! "Ал Ҳилол" даҳшатли ўйинда "Манчестер Сити"ни мағлуб этди ва кейинги босқичга йўл олди  102 08:20Суперлига. 15-тур баҳсларининг бошланиш вақтлари маълум  1 07:40Криштиану Роналду: "Бу аллақачон ўтмиш"  19 04:34"Манчестер Сити" — "Ал Ҳилол". Таркиблар маълум  67

Моуриньо бош ҳакамни танқид қилди: "Сити" замонавий пенальти ишлаб олди" News

Моуриньо бош ҳакамни танқид қилди: "Сити" замонавий пенальти ишлаб олди"

"Тоттенхэм" бош мураббийи Жозе Моуриньо АПЛнинг 24-тури доирасида "Манчестер Сити"га қарши ўйиндан кейинги фикрларини билдирди.

"Нима дейишим мумкин? Кучга тўла жамоа чарчаган жамоани мағлуб этди. Аммо ўйинни яхши бошлагандик. Вазиятларни назорат қилиб тургандик, тўсинни нишонга олдик. Гол эса бизнинг чарчоқларимиз нишони бўлди.

Кейинчалик "Сити" замонавий пенальти ишлади. Ҳа, мен шундай номлайман ва шу сабабдан қийин ҳолатга тушиб қолдик. Замонавий пенальти - тирноғингиз тегиб кетса ҳам бериладиган пенальти. Бу эса рақибга боғлиқ. Шундай ҳолатлар борки, сиз нафақат тирноғингиз, балки, бурун ва оёқларнинг учи билан тегиб кетсангиз пенальти қўйилади. ВАР эса контакт бўлганини тасдиқлаб беради. Контакт бўлмаганини эса исботлаб бера олмайсиз.

Футболчиларнинг ўз вазифасига қандай ёндашаётганидан мамнунман. Улар оғир ҳолатга тушиб қолишган бўлса-да, мардлик кўрсата олишяпти. Агарда жамоада бирдамлик бўлмаса. қаттиқроқ жазо олишади. Харри Кейн, Бен Дэвис, Хейбьерг каби футболчилар бор кучлари билан ҳаракат қилишмоқда. Аммо бизнинг ўйинни бузаётган нарсалар кичик хатолар бўляпти.

Барчаси бизга қарши ишламоқда. Иккинчи бўлим эса доимгиданда қийинлашиб кетяпти", - деди Моуриньо.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика