Latest news

02:20А Серия. "Рома" ва "Наполи" ишончли ғалабага эришди, "Ювентус" ва "Милан" ўртасидаги ўйинда ҳисоб очилмади  3 02:14Ла Лига. "Сельта" ва "Атлетико" ўзаро дуранг ўйнади, мадридликлар 40-дақиқада бир киши кам бўлиб қолишди  5 01:40Лига 1. "Лилль"ни ПСЖга қарши ўйиндаги мағлубиятдан Мбаппе қутқариб қолди  5 01:03Харри Магуайр фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин  1 23:58Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда "Гёзтепе"га мағлуб бўлди, меҳмонлар сафида Шомуродов ва Файзуллаев ҳаракат қилди  13 22:27АПЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда Холанднинг голи эвазига "Брентфорд"ни мағлуб этди  10 22:12Виталий Левченко: "Ўзимизга боғлиқ барчасини максимал даражада бажарамиз"  11 22:00Суперлига. "Нефтчи" – "Андижон" 2:0   1 21:55Эрон Про лигаси. "Истиқлол" меҳмонда "Чадормалу" билан дуранг ўйнади, Ашурматов баҳсда тўлиқ ҳаракат қилди  0 21:22Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Севилья"дан тўртта гол қабул қилиб олди ва мағлубиятга учради  173 21:15Мирко Йеличич: "Уч очкони қўлга киритдик, лекин ўйиндан унчалик мамнун эмасман"  0 21:02Максим Шацких: "Футболчилар чарчаб қолгани сезилиб турди"  18 20:59Асрор Алиқулов: "Кўп вазиятлар яратдик, лекин гол уришга келганда муаммога йўлиқдик"  0 20:55Кенжабоевнинг СУПEР голи "Қизилқум"га муҳим ғалабани тақдим этди  4 20:30Раде Петрович: "Ўйинни 60 дақиқа назорат қилиб ғалаба қозондик"  2

Моуриньо: "70 000 томошабин қаршисида бизга осон бўлмайди" News

Моуриньо: "70 000 томошабин қаршисида бизга осон бўлмайди"

"Рома" бош мураббийи Жозе Моуриньо Конференциялар лигаси доирасида "Лестер"га қарши ўйиндан сўнг (1:1) ўз фикрларини билдирди.

"Биз тўпни осонлик билан йўқотдик ва қарши ҳужум уюштириш қийин бўлди. Бу бироз амалга ошмади. Биз ташкилий томонлама яхши ҳаракат қилдик, прессинг уюштирдик, ўзимиз истаганимиздек ўйнадик. Аммо вақти-вақти билан сермаҳсулликни йўқотдик. 

Ишонаманки, "Рома"нинг ўйинни кузатган мухлислари қарама-қаршилик тақдири "Олимпико"да ҳал бўлишидан мамнун бўлишади. 70 000 томошабин қаршисида ҳам бизга осон бўлмайди. 

Якшанба куни "Болонья" билан ўйин бор. Улар яхши ўйнаяпти ва ғалаба қозонмоқда. "Лестер"дан фарқли равишда биз А Серияга эътиборимизни қаратиб, бешинчи ўринни қўлга киритишга уринишимиз керак. Уларда ҳозир Еврокубокларда қатнашиш учун имконият йўқ. 

Энди уч кун ярим финал ҳақида унутиб, "Болонья"га эътиборимизни қаратишимиз лозим", - деди Моуриньо. 

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика