Latest news

10:07Ўртоқлик учрашуви. «Насаф» «Шахтёр»ни мағлуб этди  0 09:36«Андижон» икки нафар футболчини ижарага берди. Бири Қозоғистон чемпионатига йўл олди  0 09:01Гвардиола Ҳусановнинг ўйнига юқори баҳо берди  9 08:33АПЛнинг жорий турида ушбу кўрсаткич бўйича Ҳусанов тенгсиз!  2 08:00Гвардиола кечаги учрашувдан сўнг нималар деди?  4 07:18Sofascore. Ҳусанов ва унинг шериклари «Ливерпул»га қарши учрашувда қандай баҳо олишди?  6 07:02Бурчак зарбасидан гол ва ассистлар. Неймар «Сантос»га йирик ғалабани тақдим этди  5 02:43Лига 1. "Лион" ва ПСЖ ўртасидаги ўйинда 5та гол урилди, Хакимидан дубль  1 02:39А Серия. Влаховичнинг голи меҳмонда "Ювентус"га ғалаба тақдим этди  0 00:53Киммих "Бавария"да қолишга яқин  1 00:24Абдуқодир Ҳусанов бугунги ўйинда қандай статистика қайд этди?  8 00:15АПЛ. "Манчестер Сити" "Ливерпуль"га мағлуб бўлди, Ҳусанов ўйинда тўлиқ ҳаракат қилди  3 23:35Бундеслига. "Бавария" ўз уйида "Айнтрахт"га жавобсиз 4та гол урди, мюнхенликлар энг яқин таъқибчиларидан 8 очко илгарилаб кетишди  2 23:29БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" кутилмаганда "Шаржа"дан устун келди, "Ал Ваҳда"дан йирик ғалаба  0 23:24АПЛ. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Ливерпуль"га ютқазди. Ҳусанов ҳимоячилар орасида энг катта балл олди  181

Москва кундалиги, 8-кун. "Черкизово"да водий дербиси News

Москва кундалиги, 8-кун. "Черкизово"да водий дербиси

Ортга қайтишимга ҳам оз қолди. Кеча Москвадаги ўқувчиларимиздан бири футбол учрашувига таклиф қилди.
Ҳафтада бир марта асакалик йигитлар марғилонликлар билан ўртоқлик учрашуви ўтказиб турар эканлар. Мен бугунги “Андижон”нинг қуйи ўринларда юришига кўникиб қолдим ва бундан ҳайратланмайман ҳам. Сабаби Андижонга ҳақиқатдан ҳам юракдан ёрдам бериши мумкин бўлган футболчилар, керакли мураббийнинг қўлига тушмаган ҳолда, бошқа ишлар билан машғул.

Кечаги ўйинни томоша қилар эканман, у ердаги шиддатни олий лигада кўрмаганимга анча бўлиб кетди. Икки жамоа сафида еттитадан футболчи, узунлиги 70 метр, дарвозаси 5 метр бўлган майдонда тўп тепдилар. Жами икки соат давом этган ўйинда 10 дақиқа таннафус бўлди. Катта футболда аут, бурчак тўпи, жарима зарбаси ва симуляцияларга кетадиган вақтни олиб ташласангиз, соф ўйин вақти 52-58 дақиқага этади. Кўпчилик ОЧЛ ўйинларида нима учун "60 дақиқа" ёзувидан фойдаланишаётганини тушунмаяпти. ОФК бу билан ўйиндаги соф ўйин дақиқасини 60 дақиқага етказишни режалаштирган.

Хуллас, бу ўйиндаги соф ўйин дақиқаси 80-85 дақиқага етди. Жисмонан бирортаси чарчаб қолгани йўқ. Кейин ўзим учун амин бўлдим, “Андижон” учун ўйнаши керак бўлганлар бозорда, бозорда савдо қилиши керак бўлганлар эса клубда экан.

Асака жамоасида тўп тепган икки футболчи 1987 йилда туғилган бўлиб, Вагиз Галиулин билан битта синфда таҳсил олган экан. Ўйинини кўрсангиз эди.

Худди шундай Марғилон жамоаси. Менга кўпроқ дарвозабонлари ёқди. Сўнгги пайтларда эмас, сўнгги йилларда "Нефтчи" жамоаси сафидан ўрин олиш учун "эриш" кераклигини айтишди.

Бизда футболни қачон ривожлантиришимиз мумкин, қачонки ўз вилоятига жонини берадиган футболчиларни жамоада сақлаб қола билиш орқалигина. Бу кундаликни икки жамоа ўйинини кўра туриб ёздим. Аслида ҳар бир вилоятимизнинг муаммоси шунда.


Нодирхўжа Юлдашев
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика