Latest news

20:44Неймар ва "Ал Ҳилол" шартномани бекор қилишни хоҳлаяпти, аммо бразилиялик 65 млн. доллардан воз кечмоқчи эмас  2 19:59Карло Анчелотти мавсум охирида кетади  7 19:33Эшитдик-да! Суперлиганинг 16-жамоаси аниқ бўлди   28 19:19"Сурхон" ўртоқлик ўйинида "Железничар" билан муроса кўчасини танлади  0 18:59Эрон чемпионати. "Истиқлол" ўз майдонида аутсайдер "Шамс Азар Қазвин"га имкониятни бой берди, Машарипов жароҳат олди  5 18:27"Қўқон-1912" навбатдаги йиғин учун Тожикистонга етиб борди  1 18:05"Наполи" "Ювентус" сардорини ўз сафига қўшиб олади  0 17:28Назорат учрашуви. "Бунёдкор" - "Хоразм" нурсиз дурангга имзо чекди  2 16:53"Астон Вилла" ҳимоячиси "Фенербахче"га йўл олади  1 16:25Маъносиз йиғин  30 16:00Дортмунднинг "Боруссия" вингери инглиз грандлари нигоҳида  1 15:34"Зенит" Бразилия термаси ҳужумчисини ўз сафига қўшиб олади  2 15:15Футзал бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Осиё Кубоги йўлланмасини қўлга киритган учрашув галереяси   0 14:29ПСЖ Доннаруммага ўринбосар топди  4 14:12Эшитдик-да! Сречко Катанец қандай касаллиги маълум  79

Москва кундалиги, 4-кун: “Спартак” – “Крилья Советов” News

Москва кундалиги, 4-кун: “Спартак” – “Крилья Советов”

Мухлислар билан ишлаш мана шундай бўлади.
Клубларимизнинг жаноби раҳбарлари, сал замонавий ишлаш учун қиммат бўлмаган нархда чипта харид қилиб чет элда мухлисларга яратилган шароитларни бир ўрганиб келсангиз бўларди. Битта легионернинг ортидан ишлаётган пулингизни агар тўғри ишга сарфласангиз, нафақат ўзингизга, балки матбуот котиби, мухлислар клубидан иккита фаол кишини ва маркетинг соҳасини ривожлантириш учун ходимга ишлатишингиз мумкин. Фақат битта кичик шарти бор, ҳеч бўлмаса ўзингиз билан олиб кетаётган қариндошингизнинг фамилияси бошқача бўлсин, акс ҳолда бизнинг ўқувчилар жуда зукко.



Кечаги кунимизнинг асосий воқеаси “Спартак” – “Крилья Советов” ўйинига ташриф буюриш бўлди. Аслида бу ўйинга журналист сифатида киришни режалаштирган эдим. Бунинг учун Тошкентдаёқ клуб манзилига хат юборгандим. Жамоанинг расмий сайтида ҳам аккредитацияга буюртма бердим. Икки маротаба клуб офисига бордим, аммо бари бефойда бўлди. Худди “усти ялтироқ, ичи қалтироқ” мақоли каби. Хуллас мен 10 кун аккредитация йўлида бошлаган ишим самарасиз тугади. Ҳатто телефон рақамига ҳам туша олмадик, котиба эса улаб беришни истамади. Бу борада “Локомотив” клубига тасанно айтишим керак.Шундай вазият бўляптики, уларнинг ўзи бизга қўнғироқ қилиб, қандай вазифаларни амалга оширишимиз кераклигини айтишяпти. Бунинг учун матбуот бўлими бошлиғи Денисга раҳмат!



Валерий Непомняший билан интервью давомида, унинг ёрдамида ЦСКА – “Урал” ўйинига аккредитация олгандик. Бугун “Химки” Аренага борамиз.
Аккредитация бўлмаса, бўлмапти. Сўнгги марта ростмана футболни қачон трибунада ўтириб кўрганимни эсдан чиқариб қўйибман. Бўлиб ҳам келишилмаган ўйинни. Тепадан футболчилар миттидек кўринар экан. Яна қизиғи шундаки, бизда қўлдаги чипталар 3 баробар қиммат сотилса, бу ерда 30% чегирма билан сотилар экан. Марказий сектор чиптасини бизнинг пулга чаққанда 70 000 сўмга харид қилдим. Кассадаги нархи эса 100 000 сўм экан. Чипталарнинг энг қиммати 200 000 сўм оралиғида, арзони эса 35 000 сўм.



“Черкизово”да (“Локомотив”нинг уй стадиони) мавсумни ўтказаётганлиги учун бўлса керак, стадион тўлмади. Лекин бир нарсага қойил қолмасдан илож йўқ. Мухлис учун ҳамма шароит яратилган. Чой дейсизми, кириб-чиқишдаги қулайликлар, ёйма атрибутика бозори. Ўз навбатида мухлис маданиятини ошириш мақсадида махсус “биз сўкишга қаршимиз” шиори остидаги сектор ҳам ташкил қилинган. Биз каби бу ерда ҳам қоп-қоп писталар сотилади, лекин стадионда бир дона бўлса-да писта пўчоғини кўрмайсиз. Ҳамма пистага қўшиб олган стаканчасига пўчоқни ташлайди. Бу эса бизнинг мухлислар ўрганиши керак бўлган энг муҳим вазифалардан бири бўлса керак.



Ҳар бир ўйин клуб тарихини ёд олиш билан бошланади. Бу эса келажак авлодга қандай жамоага мухлислик қилаётганини ҳис этишида ёрдам беради. Шу боисдан бўлса керак, ўз ихтиёри билан оила аъзолари билан ўйинни томоша қилишга келаётганлар жуда кўпчиликни ташкил этади.
Ўйин атрофида яратилган атмосфера шунчаки ажойиб. Сопол кубоклар ёдимга тушиб кетди. Қилинган ишларга миллионлаб сарф этилган деб айта оламайман, шунчаки стадионга мухлисни чақириш учун профессионал ишлаб чиқилган механизм холос.



Ўйинга кўп ҳам эътибор бермадим. ТВнинг шарофати билан Россия чемпионати даҳшат қилиб кўрсатиб бериляпти. Тўғри, бу ерда кучли футболчилар жамланган, лекин мазза қилиб ўйин кўрмайсиз. Менга атрофдаги муҳит кўпроқ қизиқ бўлди. Бизда на ўйин, на атрофдаги муҳит бор, шунинг учун  мухлис ундан кўра битта WI-FI бор чойхонага ўтиришни маъқул кўряпти.



“Спартак” ўз анъанасига хос майда пас тактикасида ўйнади. Ўйинда тўлиқ ташаббусни қўлга кирита олмаган бўлса-да, кўплаб қулай имкониятларни чиппакка чиқаришда бизникилардан қолишмаслигини исботлади. Яна тўп олиб берувчи болалар жуда ошириб юборишди. Биттаси ҳатто учрашувнинг сўнгги дақиқасида очиқчасига Сергей Корниленконинг устидан кулди. Беларуслик ҳужумчи бундан жаҳли чиқиб, йигитчани туртди, шунда ҳам у пинагини бузмади. Дикань эса “спартакчи” боланинг ёнини олиб рақиб ҳужумчиси билан айтишди. Хуллас у бўлди, бу бўлди, ўйин тугади. “Спартак” 1:0га ютди. Ҳақиқий футбол мана шунақа бўлар экан.

Нодирхўжа Юлдашев.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика