Latest news

17:22"Жирона" — "Атлетико". Таркиблар маълум  0 17:10"Ал Батаэҳ" — "Ал Наср". Таркиблар маълум  0 16:28"Реал Сосьедад" ўзига расман янги мураббий топди  2 15:58"Реал" Винисиус атрофидаги муҳитдан хавотирда  3 15:22"Астон Вилла" Мартинеснинг ҳолати фонида тер Штегенга қизиқиш билдирмоқда. Аргентиналик дарвозабоннинг белида муаммо бор  1 14:28Семеньо фаолиятини давом эттириш учун устувор вариантни танлади  1 14:02Довбик фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  2 13:15"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи  26 12:31Мбаппе Роналдуга мурожаат қилди: "У менинг дўстим ва кумирим"  6 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Атлетико", "Барса" МЮ ва бошқалар  0 11:54"Ливерпуль” "Барселона"нинг собиқ ҳимоячисига қизиқмоқда  0 11:25Криштиану Роналду "Форсаж 11"да  11 10:53"Хоразм" футболчиси ОКМКни танлади  0 10:21Колумбия терма жамоаси юлдузи: "Биз ЖЧни интиқлик билан кутмоқдамиз"  4 09:55Гвардиола кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  3

МОҚ бош котиби, Ойбек Касимовни табриклаймиз! News

МОҚ бош котиби, Ойбек Касимовни табриклаймиз!

Ҳар сафар, 26 август куни сайтимизда Ойбек Касимовни туғилган куни билан табриклаганимизда, кўплаб ўқувчиларда бир савол янграрди, ким, у?

Футбол ва спорт жамоатчилигига яхши таниш, аммо ОАВдан четда юрадиган ва ўқувчиларга нотаниш киши ҳақида мана бугун хабар берсак бўлади.

2013 йил Мираброр Зуфарович МОҚ раиси этиб тайинлангач, иккиланмай у ерга бош котиб этиб, ҳали 33 ёшни ҳам қарши олмаган, унга қадар Тошкент шаҳар футбол федерациясида Вице президент лавозимида ишлаб келаётган Ойбек Касимовни тайинлади. Бу ёшда, бундай катта даргоҳга бош котиб бўлиш учун кишида жуда катта истеъдод ва салоҳият бўлиши лозим. Усмонов мана шу икки хислатни Касимовда кўра олди ва Риода бўлиб ўтган олимпиада ўйинларида қайд этилган натижадан келиб чиқсак, 2013 йилги қарор тўғри бўлганини кўрасиз.

Тўрт йилликнинг муҳим мусобақасида, жуда кўплаб ватандошларимизни кўзига ёш олишига сабаб бўлган қатор олтинларни қўлга киритишимизда, бугунги кун "айбдори"нинг ҳам хиссаси катта. Делегация раҳбари сифатида Ўзбекистонга рекорд даражадаги, 4та олтин медал билан қайтган Ойбек Касимов учун август ойи футбол тилида айтганда "хет трик" билан тугади. Риодаги муваффақият, юртбошимиз томонидан берилган "Дўстлик" ордени ва бугунги айём!

Спортимиз мана шундай мутахассислар қўл остида янада кўплаб ютуқларга эришишини тилаймиз ва сайтимиз ҳамда унинг ўқувчилари номидан Ойбек Касимовга узоқ умр тилаймиз!

Нодирхўжа Юлдашев.


Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика