Монтоливо Бонуччидан сардорлик боғичини олиб қўйишни истамади
23 oct 2017 20:15
News
Монтоливо Бонуччидан сардорлик боғичини олиб қўйишни истамади
"Милан" ҳимоячиси Леонардо Бонуччи аввалроқ ярим ҳимоячи Риккардо Монтоливо осиб юрган сардорлик боғичини бериб юбормоқчи эди.
А Сериянинг 6-турида "Сампдория"дан учралган мағлубиятдан сўнг Бонуччи жамоадошларига шундай деган: "Агар муаммо менда бўлса, мана боғич". Кейин ҳимоячи уни Монтоливога қайтармоқчи бўлган, бироқ хавбек буни рад этди.
Эслатиб ўтамиз, Леонардо Бонуччи "Женоа"га қарши А Сериянинг 9-тур учрашувида қизил карточка олган эди.
Link :
Source : Gazzetta dello Sport
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments