“Монако”га қарши баҳс олдидан ПСЖда йўқотишлар етарлича
		
		19 nov 2020 21:10
        News	
	 
				 
				“Монако”га қарши баҳс олдидан ПСЖда йўқотишлар етарлича
Лига 1 доирасида 20 ноябрь куни ўтадиган “Монако” – ПСЖ баҳси олдидан меҳмонлар устози Томас Тухель таркибдаги йўқотишлар ҳақида гапирди.
			Унинг сўзларига кўра, Марко Вератти ва Мауро Икарди эртанги учрашувда қатнашмайди, улар кейинги ҳафта сафга қайтиши кутилмоқда. Шу билан бирга Юлиан Дракслер, Тило Керер, Идрисса Гуйе ва Хуан Бернат узоқ муддатга сафдан чиққан.
Неймар ва Мойзе Кин борасидаги қарор бугун тунда аниқ бўлади. Уларнинг бўлажак ўйинда қатнашиши 50 га 50.
Килиан Мбаппе эса 1 тайм ҳаракат қила олади ва захирадан тушиши ҳам мумкин.
Катта эҳтимол билан “Монако” билан ўйинни бугун терма жамоа ихтиёридан қайтиб келган Леандро Паредес, Анхель Ди Мария ва Маркиньос ҳам ўтказиб юборади.
Эслатиб ўтамиз, Франция чемпионати 10 туридан кейин парижликлар жадвалда 24 очко билан пешқадамлик қилмоқда. “Монако” эса 17 очко тўплаган ҳолда 6-ўринда бормоқда.
            Link            :         
                    Source                : ua-football.com
                Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
    Similar news
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
                    Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Comments