"Монако" вице-президенти: "Перес ҳозиргача Мбаппенинг "Реал"га сотилмаганида мени айблайди"
17 aug 2018 19:09
News
"Монако" вице-президенти: "Перес ҳозиргача Мбаппенинг "Реал"га сотилмаганида мени айблайди"
"Монако" вице-президенти Вадим Васильев "Реал" президенти Флорентино Перес ёш ҳужумчи Килиан Мбаппени қўлдан чиқарганидан афсусланиши ҳақида айтиб берди.
Мбаппе ўтган ёз ПСЖга ўтиб кетганди.
"Ҳар сафар Флорентино Перес билан учрашганимда Мбаппе билан боғлиқ вазиятдан афсусланишини тан олади.
У Килианни "Реал"га сотмаганимизда мени айблайди... Лекин, бу ўйинчининг танлови бўлган.
Шунга қарамай, бизнинг "Реал" билан муносабатларимиз аъло. Иккимиз ҳам Мбаппе келажакда "Олтин тўп" олишини ва бизнинг жамоада ўйнашини хоҳлаймиз", - деди Васильев.
Link :
Source : football-espana.net
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments