Latest news

15:22"Астон Вилла" Мартинеснинг ҳолати фонида тер Штегенга қизиқиш билдирмоқда. Аргентиналик дарвозабоннинг белида муаммо бор  0 14:28Семеньо фаолиятини давом эттириш учун устувор вариантни танлади  1 14:02Довбик фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  0 13:15"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи  18 12:31Мбаппе Роналдуга мурожаат қилди: "У менинг дўстим ва кумирим"  2 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Атлетико", "Барса" МЮ ва бошқалар  0 11:54"Ливерпуль” "Барселона"нинг собиқ ҳимоячисига қизиқмоқда  0 11:25Криштиану Роналду "Форсаж 11"да  11 10:53"Хоразм" футболчиси ОКМКни танлади  0 10:21Колумбия терма жамоаси юлдузи: "Биз ЖЧни интиқлик билан кутмоқдамиз"  4 09:55Гвардиола кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  1 09:28"Локомотив" собиқ ҳужумчисини ортга қайтармоқчи  2 09:002025 йилнинг энг яхши 100 нафар футболчиси эълон қилинди. Месси ва Роналду ТОП-30дан жой олишмади  17 08:30Килиан Мбаппе "Реал Мадрид" тарихидаги Криштиану Роналдунинг рекордини такрорлади  4 08:02ФИФА "Ал Насср" клубига трансфер тақиқи қўйди  1

Мўминжоновнинг Суперлигадаги охирги ўйини ёдингиздами? News

Мўминжоновнинг Суперлигадаги охирги ўйини ёдингиздами?

Эртага Ўзбекистон чемпионатининг янги мавсумига старт берилади.

Илҳом Мўминжонов бошчилигидаги "Нефтчи" дастлабки турни Яйпанда "Қўқон-1912"га қарши ўтказади.  Эътиборли жиҳати, "Нефтчи" ҳам, унинг мураббийи ҳам Суперлигани 2018 йилда тарк этган эди. Аввалроқ Фарғона клубининг Суперлигадаги охирги ўйинини ёдга олган эдик. Навбат мураббийга...

Мўминжоновнинг элитадаги сўнгги ўйинини "Навбаҳор" билан 2018 йилнинг 10 октябрида ўтказган эди. Ўша куни Тошкентда меҳмон бўлган "лочинлар" "Бунёдкор"га имкониятни бой беришган. Пойтахт жамоасига ғалаба келтирувчи голларга Азизбек Ҳайдаров ва Абдулла Абдуллаев муаллифлик қилган эди. 


БУНЁДКОР - НАВБАХОР - 2:0

03/10/2018. 25-тур. Тошкент. "Бунёдкор" стадиони. 5482 мухлис 

Рефери: Серазитдинов Виктор

Голлар:

1:0 - Ҳайдаров Азиз, 31

2:0 - Абдуллаев Абдулла, 60

БУНЁДКОР: Зухуров Мурод; Тошматов Муроджон (Сулаймонов Мирғиёз, 72); Ашурматов Рустам; Комилов Акром; Ҳайдаров Азиз (Абдуллаев Абдулла, 54); Ибрагимов Жавлон; Жўраев Дилшод; Собирхўжаев Сардорбек; Ғиёсов Хуршид (Мирахмадов Миржахон, 81); Аҳмадалиев Дилшод; Нурматов Шахзодбек

НАВБАХОР: Эргашев Ботирали; Мехмонов Жахонгир; Голбан Игор; Ҳошимов Даврон; Каримов Шерзод; Нўмонов Аюбхон (Никач Дарко, 46); Алиев Аъзам; Ғофуров Мирзохид; Турғунбоев Азизбек; Ўрунов Остон; Ахмедов Рўзим (Сулаймонов Сардор, 62)

Огоҳлантиришлар: Собирхўжаев Сардорбек, 73; Ҳошимов Даврон, 85

Қуйида ўша учрашувдан олинган ажойиб фотосуратларни томоша қилинг.

Айни пайтга келиб, марказий ҳимоячига айланган Абдулла Абдуллаев ўша куни Ботирали Эргашев дарвозасини ишғол қилган эди.

Учрашувни Виктор Серазитдинов бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқарган эди. 

Мазкур таркибдан Шерзод Каримов ҳамда Мирзоҳид Ғофуров эртага ҳам Илҳом Мўминжоновга ёрдам бериши мумкин.

Юқоридаги суратдан фақат Дилшод Жўраевгина янги мавсумни "қалдирғочлар" сафида ўтказади.

Бўлажак пахтакорчилар...

Ўша мураббий...

"Навбаҳор"нинг бўлажак устози

Ўйиндан кейин Мўминжоновнинг ўрнини Канчельскис эгаллайди.

Мўминжоновнинг "Навбаҳор"даги охирги ўйинини унутилмас қилган мураббий

Юқоридаги суратларни тарихга муҳрлаган киши...

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика