Latest news

09:09Флик ваъда берди  0 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  1 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  7 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  24 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  2 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  0 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  4 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2 22:43Исроил нега мусобақалардан четлатилмаяпти? Инфантино жавоб берди  23

Мўминжонов Абрамов қилган ишни қилди-ми? "Навбаҳор"нинг бир йўла уч футболчиси сўнгги дақиқаларда қандай қилиб сариқ карточка олди? ВИДЕО News

Мўминжонов Абрамов қилган ишни қилди-ми? "Навбаҳор"нинг бир йўла уч футболчиси сўнгги дақиқаларда қандай қилиб сариқ карточка олди? ВИДЕО

Суперлиганинг 21-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Бухоро" учрашувининг сўнгги 10 дақиқасида мезбонлар сафида бир йўла уч футболчи бош ҳакам томонидан огоҳлантирилди.

81-дақиқада бу мавсум ҳисобида 3та сариқ карточкаси бор бўлган Даврон Ҳошимов майдон марказига яқин жойда рақибни йиқитгани учун огоҳлантирилди. 

88-дақиқада Даврон Ҳошимовнинг тавсияси билан Жаҳонгир Меҳмонов дарвозабоннинг ўрнига тўпни киритди ва бу ишни вақтни чўзиб амалга оширди. Натижада бу мавсумда 7та сариқ карточкаси бор бўлган Меҳмонов ҳам бош ҳакамдан огоҳантириш олди. 

90-дақиқада Остон Ўрунов рақиб жарима тўпини амалга ошираётганида унга қўлидан келганича халал берди, ҳакам бунга аҳамият бермади. Кейинги дақиқаларда Ўрунов икки бор рақиб аутдан тўпни ўйинга киритаётганида унга халал берди. 90+3-дақиқада Остон Ўрунов ўзига нисбатан ишлатилган қўполлик учун белгиланган жарима зарбасини вақтни чўзиб амалга оширди. Ҳакам бу мавсумда 3та сариқ карточкага эга Ўруновга ҳам огоҳантириш кўрсатди. 

Шу тариқа, учала футболчи ҳам 22-турни ўтказиб юборишади. Биринчи босқичнинг сўнгги турида "Навбаҳор" Навоийда "Қизилқум" меҳмони бўлади. Наманган клуби юқори олтиликда, "Қизилқум" эса пастки олтиликда бўлиши аниқ бўлиб улгургани учун 22-турдан ўрин олган учрашув иккинчи босқичда ҳеч қандай аҳамиятга эга бўлмайди. Яъни бу ўйиндаги очколар куйиб кетади. 

Қуйидаги видеони томоша қилинг ва "Навбаҳор" футболчилари қандай қилиб сариқ карточка олишганини томоша қилинг. 

Бир вақтлар Вадим Абрамов Ўзбекистон терма жамоасини бошқарганида ўз шогирдларига атайин сариқ карточка олишни айтган. ФИФА буни сезиб қолиб ўша футболчиларни яна битта ўйинга дисквалификация қилган эди. ПФЛ бу вазиятда "Навбаҳор"ни жазолайдими ёки йўқми бу ҳозирча маълум эмас.


TAS-IX Эмас


Rating: -67   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика