Latest news

11:50Суперлиганинг 26-тур ўйинларида ҳакамлик хатолари кузатилдими?  2 11:35Абдуқодир Ҳусанов кечаги ўйиндаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 10:43МЮ 21 миллионга сотган футболчисини "Барселона" 90 миллионга сотиб олиши мумкин  2 10:20Шаҳбоз Жўрабеков: "Поезд кетиб бўлди, вақт ортга қайтмайди"  9 09:52​Умар Эшмуродов: "Ҳеч ким ютқазиш учун ўйнамайди. Элит ОЧЛда яхши ўйнаш керак, аммо..."  2 09:37"Барселона" юлдузи узоқ муддатга сафдан чиқди  5 09:11Андижон ҳокими, Ортиқхўжаев ва Аҳмедов. "Пахтакор"га кубок топширилган тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  18 09:00Мадриднинг "Реал" клуби Винисиуснинг келажаги борасидаги позицияси маълум   11 08:32ОЧЛ 2. "Андижон" гуруҳида пешқадам ўзгарди  3 08:06Англия лига кубоги. Чорак финал жуфтликлари маълум  4 08:05Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" – "Бухоро" 1:0  10 07:37Суперлига. Бугун навбатдаги турга старт берилади  11 03:07Германия кубоги. "Бавария" ва "Байер"да ғалаба  1 03:02Сенсация қайд этилмади, "Рома", "Ювентус" ва "Интер"да ғалаба  0 02:54Англия лига кубоги. "Ман Сити", "Арсенал", "Ньюкасл" ва "Челси" кейинги босқичда, "Ливерпуль" эса ўз уйида йирик мағлубият қабул қилиб олди  13

Мўминжон Мелиев: “Локомотив” сафида кўпроқ гол урмоқчиман” News

Мўминжон Мелиев: “Локомотив” сафида кўпроқ гол урмоқчиман”

Суперлига 14-турида “Локомотив” ўз майдонида “Қизилқум” (1:0) клубидан устун келди.

Мазкур баҳс борасида “темирйўлчилар” ҳужумчиси Мўминжон Мелиев фикрларига қулоқ тутдик.


“Қизилқум” билан ўйин хусусида

- Биласиз, рақиб жамоа таркибида тажрибали футболчилар йиғилган. Ўйиндан олган таассуротларим катта. Биз мазкур баҳсда жуда муҳим ғалабани қўлга киритдик. Иккинчи даврани ғалаба билан бошлаш ажойиб кайфиятни тақдим қилади. Бироқ бу ўйинни эсдан чиқариб, кейинги ўйинларга астойдил тайёргарлик кўрамиз.

Ғалаба борасида

- Мураббийларимиз томонидан берилган барча кўрсатмаларни бажардик. Қолаверса, ғалабага бўлган иштиёқимиз юқори эди. Биз бир жамоа бўлиб ҳаракат қилдик ва якунда мақсадимизга эришдик. 

Янги жамоа нечта гол уриши хусусида

- Тўғриси, ўзимда ҳам бу борада саволлар бор. Худо хоҳласа, “Локомотив” сафида кўплаб голларни урмоқчиман, бунга астойдил ҳаракат қиляпман. Муҳитга мослашиб кетишимга жамоадошларим ҳам ёрдам беришмоқда. Афсуски, вазиятлардан фойдаланишда озгина омад етишмаяпти. Бироқ жамоага ёрдам бериш ва голларим билан ғалаба келтирсам бундан фақат хурсанд бўлардим. 

“Локомотив”нинг мақсади тўғрисида

- Биласиз, жамоамиз ўз тарихига эга. Буни ҳамма жуда яхши билади. Худо хоҳласа, чиройли ўйинларимиз ва ғалабаларимиз билан мухлисларимизни хурсанд қилмоқчимиз. Иккинчи даврада юқори ўринлардан бирини эгаллаш учун охиригача курашамиз.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика