Latest news

16:05Ҳусановнинг агенти: "Биз билан АПЛнинг 12 клуби алоқага чиқди"  3 15:06БМБ 14 та гол урган ва учинчи бор чемпион бўлган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:34Расман: "Боруссия Д" бош мураббийни истеъфога чиқарди  3 14:03"Реал" ёки "Барселона"да ўйнаш? Холанд жавоб берди  25 13:35МАҚОЛА. Катанецнинг терма жамоадаги фаолияти қандай кечди?   35 13:13Эшитдик-да! Ўзбекистон МТЖнинг янги мураббийи эртага Қатарга учиб кетади  158 12:07Breaking! Сречко Катанец Ўзбекистон МТЖни тарк этди  270 11:31Рэшфорднинг агенти "Барселона" спорт директори Деку билан учрашди  3 10:56"Бунёдкор" Анталияга қандай таркиб билан йўл олди?  3 10:30Эшитдик-да! "Локомотив" билан шартнома қилган футболчилар Суперлигага қайтмоқда   16 10:05Ўзбекистон U-20 терма жамоаси бугун Қатар билан ўйнайди  0 09:35Тошкент клуби футболчиси "Қизилқум" сафига бориб қўшилди  1 09:10"Андижон" Туркияда 9 та назорат учрашуви ўтказади. Рақиблар орасида Норвегия жамоаси бор  3 08:30Про лига тўпурари клуби билан келишувни узайтирди  0 08:00Санъат Шихов "Бунёдкор" U-21 жамоасида иш бошлади  3

Мойеснинг МЮдан кетиши учун 31 сабаб (2-қисм) News

Мойеснинг МЮдан кетиши учун 31 сабаб (2-қисм)

The Telegraph нашри Мойеснинг МЮ мураббийлигидан кетиши кераклигига 31 сабаб келтириб ўтди.
Мақоланинг биринчи қисмида бу сабаларнинг 22таси келтириб ўтилганди. Демак, давом этьамиз.

Муҳим ўйинлар
23. Сўнгги ҳафталаргача Мойеснинг “Манчестер Юнайтед”даги энг ёмон натижалари сифатида “Сандерленд”дан ва “Суонси”дан қабул қилинган мағлубияти ёки юқорида айтилган антирекорлардан бири кўрсатилаётганди. Бироқ энг оғриқли нуқта бошқа бўлди: Жамоанинг чемпионат лидерларига қарши ўйинларда барқарор равишда муваффақиятсиз ўйин кўрсатди. "Челси", "Манчестер Сити", "Ливерпуль", "Арсеналь", "Эвертон" ва "Тоттенхэм"га қарши ўйинлардаги статистика қуйидагича:
Ўйинлар – 11, ғалаба – 1, дуранглар – 3, мағлубиятлар – 7, киритилган голлар – 5, ўтказиб юборилган голлар – 19.

Бу – “Эвертон”да бошланган топ клубларга қарши ўйинлардаги антирекордининг давомидир. “Гудисон Парк”даги фаолияти давомида у бирор марта ҳам “Эмирейтс”, “Стэмфорд Бриж”, “Энфилд” ва “Олд Траффорд”да ғалаба қозонмаган.   
 
24. “Олимпиакос”ни Чемпионлар Лигаси 1/8 финали жавоб учрашувида ғалаба қозониб, чорак финалга йўл олди. Бироқ “Бавария”га қарши ўйинда инглизлар бирор нимага эриша олишини тахмин қиладиганлар кўп ҳам топилмаса керак. Пол Хэйуорд қуръадан кейин шундай деганди: “Биринчи марта Чемпионлар Лигасидаги қуръадан кейин МЮнинг кейинги босқич имкониятлари ҳақидаги гаплар кесатиқ ва сарказмдек янграяпти. Унинг кейинги босқич имконияти, чемпионатда эгаллаган ўрнидан ҳам пастроқ”.



Мойес “Эвертон” билан еврокубокларда қуйидагича натижалар қайд этган:
2004/05 йилги мавсум. Чемпионлар Лигаси. Саралаш босқичида "Вильярреал"га мағлуб бўлган.
2005/06. УЕФА кубоги. Биринчи даврада Бухарестнинг "Динамо"сига мағлуб бўлган.
2006/07. Еврокубокларда иштирок этмаган.
2007/08. УЕФА кубоги. 1/8 финалда "Фиорентина"га енгилган.
2008/09. УЕФА кубоги. Биринчи даврада "Стандард"га ютқазган.
2009/10. Европа лигаси. 1/16 финалда "Спортинг"га мағлуб бўлган.
2010/11. Еврокубокларда иштирок этмаган.
2011/12. Еврокубокларда иштирок этмаган.
2012/13. Еврокубокларда иштирок этмаган.

25. Ўзининг мураббийлик фаолияти давомида Мойес бирорта ҳам йирик совринларни қўлга киритмаган. Фақатгина "Престон Норт Энд" билан иккинчи дивизион ғолиби бўлган холос.



Жамоатчилик билан ишлаш
26. Эндигина МЮ бош мураббийи этиб тайинланиши билан у дарҳол катта вазифани ўз зиммасига олгани ва янги ишга мослашиш учун вақт керак бўлишини таъкидлади. Ўшандаёқ у унга боғланган барча умидларни пасайтиришга улгурди. Яқинда эса МЮнинг жуда ёмон ўйини уни хафа қилаётганини таъқидлади. “Ливерпул”га қарши ўз майдонидаги ўйин олдидан рақибни фаворит деб аташдан уялмади. У ҳали ҳам ўртамёна “Эвертон” мураббийидек ҳис қилаётгандек.

Генри Винтер Мойеснинг кўп ҳам ўйламай гапириши ҳақида шундай ёзади: “Унинг “Юнатйед” “Манчестер Сити”га ўхшашага уринаётгани ҳақидаги гапи ўйланмай қилинган иқрордек жаранглаганди. Бундай гаплари Мойесни ҳаддан ташқари эҳтиёткорлиги, ўзининг “Юнайтед”даги эраси негатив муносабатлар билан бошланишига ишора қилади. У ўзини “Манчестер Юнайтед” бош мураббийидек тутишни бошлаши керак. Мйдондан ташқарида ҳаммани ўзига қарата оладиган, ўйин вақтида майдон четида турганида эса қудрати ва рақибдан чўчимаслигини намойиш этиши лозим”.

27. Мойесга Фергюсоннинг барча ёрдамчилари ва жамоа атрофидаги кўплаб инсонларни ишдан бўшатиб юборгани ҳам ёрдам бераётгани йўқ. Ишдан Рене Меленстен ва Мик Феландек кучли мутахассисларни бўшатиб, улар ўрнига Стив Раунд, Фил Невиллларни олиб келиш ҳақидаги қарори уни фақат уятга қўйди холос.

МЮдан бўшатилган дарвозабонлар мураббийи Эрик Стил шундай деганди: “Фергюсон унга: “Манчестер”да гуллаб яшнашинг учун имкон бор. Бунинг учун бор нарсани сақла, меросни шараф билан, борича қабул қилиб ол, улар билан ишла ва улар сенга катта ишларда ёрдам беради. Сени бу ерда қудратли бир машина катяпти. Сен из “Marks and Spencer's”дан “Harrods"на ўтяпсан”, деб айтганди.
 
28. Мураббий ва жамоанинг етакчи футболчилари ўртасида жанжаллар чиққани ҳақида кўп гаплар чиқди. Мойес ҳаммасини инкор этди. Рунини жамоада олиб қолишга эришгани таҳсинга сазовор. Лекин жамоа ветеранлари унинг учун туриб бермасликлари инкор этиб бўлмайдиган факт. Неманья Видич “Интер”га кетяпти, Патрис Эвра мавсум якунлангач катта эҳтимол билан Францияга қайтади. Рио Фердинанд телевиденияда экспертлик қилса керак. Ван Персининг келажаги сўроқ остида. Гиггзни энди мавсум майдонда кўрмасак керак. “Олимпиакос”га қарши ажойиб ўйин ўтказганига қарамай, у “Сити”га қарши баҳсда қайдномага киритилмади.



Ва ниҳоят...
29. Мойес ва унинг тарафдорлари учун асосий оқлов Фергюссон ҳам “Юнайтед”даги фаолиятини у қадар яхши бошламагани, кейин эса футбол тарихидаги энг омадли мураббийга айлангани ҳақидаги гаплардир.
Бироқ ҳозир 1986 йил эмас. Сўнгги 28 йил ичида футбол ўзгариб кетди. Мойес камчиликлардан ҳоли бўлмаса-да, чемпион бўлган таркибни қабул қилиб олди. У молиявий аҳвол қандай бўлишига қарамай, трансферлар учун катта пул топиб бера оладиган клубга ўтди. У дуч келаётган қийинчиликларни совуққонлик ва сабр билан енгиб ўтишга уриняпти. Бироқ ҳозирга келиб энг вафодор мухлислар ҳам ундан юз ўгира бошлашди.

30. Модомики, МЮ Жозе Моуриньо ёки Карло Анчелоттидек савияли мураббийларни қўлга кирита олмаслиги маълум бўлган бўлсада, инглиз грандини бошқаришга қарши бўлмайдиган бошқа кўплаб мутахассислар бор эди. Масалан КПРдан ҳам камроқ маош тўланадиган Дортмунднинг “Боруссия” клуби бош мураббийи Клопп Мойес ўрнига айни вақтда ҳам  биринчи рақамли номзод бўлиб турибди.

31. Натижалар эса фақат ёмонлашиб боряпти. 2013 йилда “Юнайтед” 29 ўйиндан 18тасида ғалаба қозонди, 6тасини дуранг билан якунлади ва 5 бор мағлуб бўлди. 2014 йилда эса 17 ўйиндан 7тасидагина ғалаба қозониб, 2 бор дуранг ўйнади ва 8 бор мағлубиятни қабул қилиб олди. Яъни йил бошланганига 3 ой бўлмасидан ўтган йилгидан кўра кўпроқ мағлубият аламини тотиб кўриб бўлди. Энг ачинарлиси шундаки, бундан буёғига ҳаммаси яхши бўлиб кетишига умид боғлаш учун қандайдир асосларнинг ўзи йўқ.


Аброр Қодиров тайёрлади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика