Latest news

13:38Феликс 44 млн фунт эвазига "Челси"дан Саудия Арабистони клубига ўтишга яқин  0 13:04Салиба "Реал"нинг қизиқиши фонида келажаги борасида қарор қабул қилди  1 12:23Брунунинг дубли МЮга АҚШдаги ўртоқлик ўйинида "Вест Хэм" устидан ғалаба келтирди  1 11:50"Атлетико" Бундеслигадан футболчи харид қилишга яқин турибди  2 11:20"Бавария" Диасни "Ливерпул"дан катта маблағ эвазига сотиб олишга яқин турибди  1 11:15"Бухоро"нинг тайёргарлиги, янги футболчилар, ёшлар ёхуд Улуғбек Бакаев иккинчи даврада юқорилашга умид қилмоқда   2 10:42"Челси" футболчиси "Ал Насср"га ўтишга яқин  4 10:05Виктор Гёкереш нима учун "Арсенал"ни танлаганини тушунтириб берди  4 09:37Шоҳруз Норхонов иккинчи даврани қайси жамоада бошлаши маълум  8 09:02"Бунёдкор" Качоррининг ўрнига Черногория U-21 терма жамоаси аъзоси билан шартнома имзолайди  5 08:26Файзуллаевнинг "Истанбул Башакшехир"даги маоши маълум  14 07:45ОКМК "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  18 00:49Шахзод Азмиддинов "Пахтакор" билан хайрлашди  13 00:15Ўзбекистон U-17 терма жамоаси "Чертаново" билан дуранг ўйнади  7 23:57"Реал" Конатени нишонга олди  2

Мўйдин Мамазулумов: “Машъал”даги фаолиятимдан қониқдим" News

Мўйдин Мамазулумов: “Машъал”даги фаолиятимдан қониқдим"

Қишки тайёргарлик жараёнида футболчиларнинг ўз клубини алмаштиришлари одат тусига айланган.
Айни пайтга келиб жамоалар аста-секин дастлабки машғулотларга киришмоқдалар. Табиийки, футболчилар ҳам жамоасини ўзгартираётганига гувоҳ бўлмоқдамиз. Ушбу фикрни Мўйдин Мамазулумовга нисбатан ҳам қўлласак бўлади. Негаки, у “Машъал” билан хайрлашди.

Мазкур ҳужумчи муборакликлар сафида бир мавсум тўп сурди. Ўтказилган ўйинлар давомида рақиблар дарвозасига етти марта тўп киритди. Унинг яна “Машъал”да қолиши кутилаётган бир паллада футболчи шартномани узайтирмасликка қарор қилди. Натижада у 2015 йилги мавсумни бошқа жамоада ўтказиши ойдинлашди. Нима сабабдан “Машъал”ни тарк этдингиз, дея унга мурожаат қилганимизда, қуйидагича жавобни олдик:

-   Жамоани тарк этишимга келсак, биринчидан, клуб раҳбарлари билан бир тўхтамга кела олмадик. Иккинчидан уйимга ҳам узоқлик қилаётганди. Шуларни ҳисобга олиб, жамоамни ўзгартириш ниятида юргандим. Фаолиятимни “Машъал”да давом эттирмаслигим аниқ.
-   
Мамазулумовнинг Муборакдаги фаолияти ёмон кечгани йўқ. Ҳар тугул, “Машъал”нинг 5-ўринни қўлга киритишида ҳам унинг ҳиссаси бўлди. Кейинги йил учун Мўйдиннинг бошқа режалари борга ўхшаб турибди. Чунки бошқа жамоалар билан музокаралар олиб бораётгани ҳақида маълумотлар йўқ эмас. Масалан, “Навбаҳор”га ўтиши тўғрисида хабарлар пайдо бўлди. “Яширмайман, бир-иккита вариантлар бор. Ҳозир шуларни кўриб чиқяпман. Ўзимга маъқул келганини танламоқчиман. Уйимга яқинроқ жамоада ўйнамоқчиман. “Навбаҳор”га келсак, Баҳтиёр ака Ашурматов билан гаплашганман. Ҳаммаси мураббийга боғлиқ, деди Мамазулумов.  

Маълумки, Ашурматов Мамалузумов билан 2013 йили “Гулистон”да бирга ишлаганди. Ўшанда иккинчи даврада қўшилган ҳужумчи тўпурарлик салоҳиятини кўрсатиб мураббийнинг ҳам ишончини қозонган. Лекин “Машъал”да киритган голлари ярим мавсум давомида “Гулистон” сафида урган голларидан озроқ бўлди. “Машъал”даги фаолиятимдан қониқдим – деди, футболчи. – У ерда яхши мураббийлар йиғилган. Шунинг учун ҳам футболчи сифатида “Машъал”да ўйнаб кам бўлганим йўқ. Аммо боя айтган гапимни яна қайтараман, раҳбарият билан бир тўхтамга кела олмадик. Биринчи даврадаги ўйинларим яхши кечди. Чукни бешта тўп киритгандим. Иккинчи даврада эса фақат иккита тўп киритдим холос. Менимча, кўп нарса омадга ҳам боғлиқ. Умид қиламанки, янги мавсумда ҳамма мен учун омадли кечади”.

ФИРДАВСХОН.  
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика