Модрич яқин вақтларда "Реал" билан янги шартнома имзолаши керак
14 may 2022 13:13
News
Модрич яқин вақтларда "Реал" билан янги шартнома имзолаши керак
"Реал" ярим ҳимоячиси Лука Модрич шартномани узайтириш борасида клуб билан келишувга эришди.
Битим 2023 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган бўлади. Битим ҳақида яқин вақтларда расман эълон қилинади.
Испан клуби шунингдек 36 ёшли хорватга фаолиятини якунлаганидан сўнг клуб тизимида лавозим таклиф қилмоқда.
Модричнинг Мадрид клуби билан амалдаги шартномаси 2022 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган.
Эслатиб ўтамиз, Лука Модрич 2018 йилда "Олтин тўп"ни ютганди.
Link :
Source : Marca
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments