Latest news

17:04Лига ишчи гуруҳи Нукус шаҳридаги "Турон" стадиони билан ишлашда давом этмоқда  0 17:03Эшитдик-да! "Қўқон-1912" бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров клубда қолмоқчи эмас  0 16:54“Бунёдкор” Кривокапич билан шартномани икки йилга узайтирди  1 16:20"Астон Вилла" – "Арсенал". Таркиблар маълум  4 15:55"Барселона" туман туфайли "Бетис" билан ўйинга ўз вақтида учиб кетолмади  3 15:21"Машъал"ни Суперлигада олиб қолган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 15:03"ЎФФ Президенти кубоги" мусобақасида 4-тур учрашувлари ортда қолди  0 14:31"Қўқон-1912"ни Суперлигада олиб қолган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 14:11Эшитдик-да! Ўзбекистон Португалия билан ўйнамайди  25 13:48Колумбия ЖЧда Осиё жамоаларига қарши 3 марта ўйнаган  11 13:38Ўзбекистонлик ҳакамлар “SEA Games Thailand 2025” мусобақасида фаолиятини давом эттиради  0 13:05Португалиянинг ЖЧда Осиё жамоаларига қарши статистикаси қандай?  15 12:23"Манчестер Сити" етакчиси "Реал"га қарши ўйнамаслиги мумкин  2 12:15TVCOM'да бугунги ўйинлар: “Ман Сити”, “Барса” ва бошқалар  1 11:55Йозеф Блаттер: "Саудия Арабистони дунё футболини бошқармоқда"  7

Модрич Мбаппе ҳақида: "Клуб ҳар қайси футболчидан устун. Олдинда ЕЧЛ финали ва бу ҳозир энг муҳими" News

Модрич Мбаппе ҳақида: "Клуб ҳар қайси футболчидан устун. Олдинда ЕЧЛ финали ва бу ҳозир энг муҳими"

Лука Модрич Килиан Мбаппенинг ПСЖ қолиш борасидаги қарорига муносабат билдирди.

– Мбаппе ҳақида сўрашга мажбурмиз
– Менимча, бу мавзуда гаплашишимизнинг ҳожати йўқ. Ҳозирда битта муҳим мавзу бор – Чемпионлар Лигаси финали. Бу ҳақида унутиш ва бошқа эсламаслик керак, бўлди.

– Сиз хафа бўлдингизми?
– Йўқ.

– Йўқ?
– Йўқ, чунки биз батафсил хабардор эмасдик. Шахсан мен бу масала бўйича айнан ниманидир кутмагандим. Бу ҳақида бутун йил давомида кўп гапиришди, аммо биз аниқ бирор нима билмасдик. Олдинда бизни ЕЧЛ финали кутиб турибди ва ҳозир шу энг муҳими.

"Реал" чўққида қолаверади, клуб ҳар қайси футболчидан муҳимроқ, у ким бўлишининг фарқи йўқ. Бу борада узоқ гапиришнинг кераги йўқ. 

Ўйлашимча жамоамизда зўр футболчилар тўпланган. Улар ажойиб мавсум ўтказишди ва қатор футболчилар янада ўсишга эришишлари мумкин. Келажакда улар буюк футболчилар бўлишлари мумкин.

– Сиз шартномангизни узайтириб бўлдингизми?
– Йўқ.

– Қачон?
– Умид қиламанки, яқинда.

– Келишувга эришилганми?
– Йўқ, ҳозирча клуб билан баъзи деталлар борасида гаплашяпмиз. Ҳар икки томон ҳам позитив руҳда эртанги кунга қарамоқда.

– Фақат Мбаппе қилган ишни такрорламанг!
– Албатта, ундай қилмайман. Умид қиламанки, клуб ҳам менга нисбатан ундай муносабатда бўлмайди. Хазил, албатта. Клуб ва менинг муносабатим ажойиб, қандайдир муаммо келиб чиқади деб ўйламайман, – деди ярим ҳимоячи.


Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика