Latest news

09:08"Навбаҳор"нинг собиқ легионери фаолиятини "Сўғдиёна"да давом эттириши мумкин  0 08:34Мусиала қанча муддатга сафдан чиққани маълум  4 08:05Суперлига. ОКМК минимал ҳисобда, "Бунёдкор" эса ишончли ҳисобда ғалаба қозонди  0 07:57Суперлига. Бугун иккита супер учрашув бор  7 07:25МЛС. ЖЧдан қайтган "Интер Майами" рақибини йирик ҳисобда мағлуб этди. Мессидан 2+1  2 03:03Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Реал" "Боруссия"ни мағлуб этиб, ярим финалга чиқди, финал йўлидаги рақиб — ПСЖ  21 01:50"Арсенал" ва Мадуэке шартнома борасида келишиб олди. "Челси" билан музокаралар яқин кунларда бошланади  2 01:02Максим Шацких: "Афсуски, баъзи футболчиларимиз бундай даражадаги ўйинга тайёр эмас"  14 00:41"Челси" "Реал" ҳужумчиси учун 40 млн евро тўлашга тайёр  3 00:15Илёс Зейтуллаев: "Мен мураббийман, футболчининг шартнома масаласини клуб ҳал қилади"  1 23:41Асрор Алиқулов: "Иккинчи тайм учун йигитларга раҳмат айтаман"  1 23:22Миржалол Қосимов: "Иккинчи даврада ўзимизни кўрсатиб, аввалги мақомимизга қайтмасак бўлмайди"  2 23:10Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ тўққиз киши бўлиб "Бавария"ни мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди  168 22:50Аёллар. Ўзбекистон терма жамоаси Непални пенальтилар сериясида мағлуб этиб, 23 йиллик танаффусдан сўнг Осиё чемпионатига чиқди  4 22:10Качоррининг дубли "Бунёдкор"га "Андижон" устидан ғалаба тақдим этди  46

"Mixed Zone". Руслан Жиянов: "Иштиёқ жуда кучли эди" News

"Mixed Zone". Руслан Жиянов: "Иштиёқ жуда кучли эди"

"Олимпик" жамоаси Суперлиганинг илк турида меҳмонда "Пахтакор"ни мағлубиятга учратди.

Учрашувда жамоанинг ва бу йилги мавсумнинг илк голига Руслан Жиянов муаллифлик қилди. Учрашувдан сўнг унинг фикрларини тингладик. 

- Ўйин ҳақида...

- Мавсумни ғалаба билан бошлаш ёқимли. Мураббийимизнинг кўрсатмалари билан бу баҳсга узоқ вақт тайёргарлик кўрган эдик. Жамоамизда ғалабага бўлган иштиёқ жуда катта эди, деб ўйлайман. Футболчиларнинг кўзи ёниб турганди. 

- Айнан  "Пахтакор"га қарши жамоа ҳар сафар бошқача кайфиятда ўйнамоқда...

- Фақат  "Пахтакор"га эмас, ҳар бир рақибга қарши шундай ўйнаймиз. 

- Бу йилги  "Пахтакор" сизнингча кучлими?

- "Пахтакор" асло кучсизланмаган. Доим кучли рақиб бўлиб қолади. 

- Эртага U-20 терма жамоамиз Ироққа қарши майдонга чиқади. Бу рақиб ҳақида сизда етарлича тасаввур бор. Ёшларимизга ўтган йилги ўйиндан келиб чиқиб қандай маслаҳат берасиз?

- Биринчи учрашувда йигитлар ажойиб ўйин кўрсатишди. Ғалаба билан табриклайман. Улар қатори биз ҳам хурсанд бўлдик. Ироқликлар кўп провакация қилади. Футболчиларимизга провакацияга эътибор бермасликни маслаҳат берган бўлардим. Ўз ўйинларини кўрсатишлари керак. Ироқ турли чалғитиш билан ўйин суратига таъсир кўрсатади. 

Абдулазиз Искандаров

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика