"Mixed zone". Жасур Ҳасанов: "Таркибда рақобат бўлмаса учта фронтда курашиш қийин"
03 nov 2022 13:08
News
"Mixed zone". Жасур Ҳасанов: "Таркибда рақобат бўлмаса учта фронтда курашиш қийин"
Учрашувдан сўнг жиззахликлар сардори Жасур Ҳасановнинг фикрлари билан қизиқдик.
Pakhtakor Dostonbek Hamdamov - 5', Hojiakbar Alijonov - 48' |
Superliga. Round 24 02/11/2022, 18:30 0
:
2
Finished
|
Sogdiana |
"Нима ҳам дейиш мумкин? Қўпол қилиб айтганда жамоамиз "ўра"га тушиб қолган. Шундан чиқиб кета олмаяпмиз. Олдинда яна 2та тур қолди. Мавсумни муносиб якунлаб қўямиз, деган умиддаман. Мақсадсиз ўйнаяпмиз дея олмайман. Охиригача курашамиз. Футболчилар руҳий тушкунликка тушиб қолган. "Пахтакор" билан ўйиндан кейин яна алоҳида гаплашиб олдик. Улар тушунтирдим.
Жорий йил учта фронта кураш олиб бордик. Барибир таркибда рақобат бўлмаса қийин. Бундай турнирларда қатнашадиган жамоа иккита тенг таркиб қилиб олиши керак. ОФК ва Ўзбекистон кубогида ярим финалгача етиб келдик. Суперлигани ғалаба билан якунлаб қўймоқчимиз",- дейди Жасур Ҳасанов
Абдулазиз Искандаров
Comments